UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

27 янв 11:43
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Бир теннисчимиз 16 ўрин юқорилади, яна иккиси 20 ва 44 поғонага пастлади

Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси (ATP) ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов 20 поғонага пастлаб, 236-ўринга тушиб қолди. Ўтган ҳафта турнирларда қатнашмаган Ҳумоюн 20 очко йўқотди. Иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин эса аксинча қўлга киритилган 3 очко эвазига 16 ўринга юқорилаб, айни пайтда 561-поғонани эгаллаб турибди. Учинчи рақамли теннисчимиз Максим Шин 44 поғона қуйига пастлади. Амир Милушев ва Раҳимбек Иброҳимовлар ҳам бир хилда 5 ўринга пастлашди. 

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида бир нечта ўзгариш кузатилди. Australian Open турнирида зафар қучган Янник Синнер ўтган йилги чемпионлик очколарини муваффақиятли ҳимоя қилди ва у ҳамон катта фарқ билан рейтинг пешқадами бўлиб турибди. Финалга етиб келган дунёнинг иккинчи ракеткаси Александр Зверев ўз ҳисобига 500 очко қўшиб қўйди. Аксинча, 1250 очкодан маҳрум бўлган россиялик Даниил Медведев 5-ўриндан 7-поғонага пастлади. Каспер Рууд ва Новак Жокович бир, Томми Пол икки ўринга юқорилади. 


ATP рейтинги. 27 январь ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Янник Синнер (Италия) - 11830 очко

2. (2) Александр Зверев (Германия) - 8135

3. (3) Карлос Алькараз (Испания) - 7010

4. (4) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 5350

5. (6) Каспер Рууд (Норвегия) - 4160

6. (7) Новак Жокович (Сербия) - 3900

7. (5) Даниил Медведев (Россия) - 3780

8. (8) Алекс Де Минаур (Австралия) - 3735

9. (11). Томми Пол (АҚШ) - 3495

10. (9) Андрей Рублёв (Россия) - 3130


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

236 (216). Ҳумоюн Султонов - 245 

561. (577). Сергей Фомин - 63 

1178. (1134). Максим Шин - 8 

1544Т (1539T). Амир Милушев - 3 

2019Т (2014T). Раҳимбек Иброҳимов - 1 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг