UZ

Сўнгги янгиликлар

07:27"Буюклардан бири". Сауль Альварес Усик ҳақида фикр билдирди 0 07:06"Реал" - "Атлетик" ўйинида 6 та гол урилди, "Барселона" эса "Валенсия"га мағлуб бўлди 0 04:17Усик кикбокс афсонасига қарши оғир жанг ўтказди 0 02:21Хамза Шираз Бектемир Мелиқўзиевнинг вазнида янги жаҳон чемпионига айланди 0 01:29Шаҳрам Ғиёсов фаолиятида илк бор мағлубиятга учради 0 00:06Ричард Торресни чуқур нокаут ҳолатига туширишди 0 18:43"Реал" "Манчестер Сити"нинг тўрт нафар футболчисини кузатмоқда 0 18:22Теренс Кроуфорд Канело — Мбилли жанги учун тахмин билдирди 0 18:01"Мушукчалар". Илия Топурия Макгрегор — Холлоуэй жанги учун тахмин билдирди 0 17:40Ислам Махачев UFC 6 ўйинидаги образи дизайнига ҳазиломуз муносабат билдирди (+ФОТО) 0 17:19"Олтин авлод" шиддати: Болгария 1994 йилги мундиалда қандай қилиб дунёни лол қолдирган эди? 0 16:58"Менда бокс юзига айланиш учун барча имконият бор" - Гарсия 0 16:37Ғиёсов – Кэттерол жанги: Шаҳрамнинг чемпионлик синови ёки Британия мактабининг навбатдаги имтиҳони? (Мутолаа учун) 0 16:16Ҳумоюн Султонов Австрия турнири вице-чемпиони 0 15:55Бруну Фернандеш — АПЛда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси 0

10 июн 10:23
Янгиликлар

Бокс/ММА, Теннис

ATP рейтинги. Теннисчиларимиздан бири 270, иккинчиси 685 поғонага кўтарилди, даҳшат!

Профессионал теннисчилар Ассоциацияси (ATP) ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Қувонарлиси, янгиланган рейтингга 8 нафар теннисчимиз киритилди. Яна ҳам муҳими, икки теннисчимиз рейтингда яхшигина кўтарилишга муваффақ бўлди. Максим Шин Тошкент турнирларидаги муваффақиятли иштироки сабаб 685 поғонага кўтарилиб, 1052-ўринни эгаллаб турибди. У бу кўтарилиш эвазига Ўзбекистоннинг учинчи ракеткасига айланиб олди. Амир Милушев эса 270 поғонага юқорилаб, ҳозирда 1409-ўриндан жой олган. У энди тўртинчи ракеткамиз. Иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин ҳам 6 поғонага кўтарилди.    

Аксинча, мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов 4 поғонага пастлаб, 227-ўринга тушди. Раҳимбек Иброҳимов 102 поғонага шўнғиди. Фомин муваффақиятли иштироки сабаб ўз ҳисобига 3, Шин 10, Милушев 2 очко қўшиб олди. Янгиланган рейтингга ўзбекистонлик теннисчилардан Ботир Сапаев, Абдулазиз Усмонжонов ва Дамир Абдусамадов киритилди.     

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида ҳам бир нечта ўзгариш кузатилди. "Ролан Гаррос" чемпиони Карлос Алькараз дунёнинг биринчи ракеткаси билан орадаги фарқни бирмунча қисқартирди. Финалда Карлосга имкониятни бой берган Янник Синнер ҳамон дунёнинг биринчи ракеткаси бўлиб турибди. Учинчи поғонадаги Александр Зверев ҳам ўз ўрнида ўзгаришсиз қолди. Британиялик Жек Дрэйпер, сербиялик Новак Жокович, италиялик Лоренцо Музетти аввалги ўринларига нисбатан кўтарилиб олишди.  


ATP рейтинги. 9 июнь ҳолатига кўра Топ-10:

1 (1) Янник Синнер (Италия) -10 880 очко

2 (2) Карлос Алькараз (Испания) - 8 850

3 (3) Александр Зверев (Германия)- 6 385

4 (5) Жек Дрэйпер (Буюк Британия) - 4 800

5 (6) Новак Жокович (Сербия) - 4 630

6 (7) Лоренцо Музетти (Италия) - 4 560

7 (4) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 4 485

8 (11) Томми Пол (АҚШ) - 3 510

9 (10) Хольгер Руне (Дания) - 3 440

10 (9) Алекс Де Минаур (Австралия) - 3 285


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

227 (223). Ҳумоюн Султонов - 247 (-3)  

447 (453). Сергей Фомин - 99 (+3) 

1052 (1734). Максим Шин - 12 (+10)

1409 (1679) Амир Милушев - 4 (+2)

1771Т. Ботир Сапаев - 1 (+1)  

1867Т. Абдулазиз Усмонжонов - 1 (+1)

1962Т. Дамир Абдусамадов - 1 (+1) 

1860 (1962Т). Раҳимбек Иброҳимов - 1 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг