UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40"Бундан хурсанд бўламан". Дмитрий Бивол Бетербиев билан трилогияни кутаётганини айтди 0 15:13Магомед Анкалаев UFC унга қандай ҳолатда чемпионлик камари учун жанг беришини айтди 0 14:30"Энди Месси бизники" - "Интер Майами" мураббийи 0 13:46Масвидаль UFC ташкил қилиши мумкин бўлган "энг шов-шувли жанг" қайси эканлигини айтди 0 13:14Расман! Лаша Гуджеджиани билан тўрт йиллик шартнома имзоланди 0 12:39"У 40 ёшдан ошган, аммо мени жангга чорлаяпти. Унга ҳурматим баланд" - Бенавидес Бетербиев ҳақида гапирди 0 12:12Арсен Венгер ФИФА президенти лавозими учун курашда Инфантинонинг рақибига айланиши мумкин — The Times 0 11:45Волкановски ўзига нима мотивация беришини айтди - бу пул ёки камарлар эмас 0 11:16Бугун Жаҳон чемпионатида оғир вазнлиларимиз, хусусан Музаффарбек Тўрабоевнинг чиқишига гувоҳ бўламиз! 0 10:45Фьюри – Жошуа жанги учун чипталар бир соат ичида сотилиб кетди 0 10:14Португалия терма жамоаси Жезуш билан низодан сўнг Роналдунинг 980-голи фонида муносабат билдирди 0 09:43Жавоҳир Синдаров - Гукеш Доммаражу: ўйинларнинг тўлиқ тақвими расман маълум бўлди 0 09:04UFC Fight Night 290 тарози натижалари: уч жангчи вазн қила олмади, улардан бири ортиқча 3,4 кг тош босди 0 08:33Деонтей Уайлдер шу йил енгилмас жаҳон чемпиони билан жанг қилиши мумкин 0 08:02Терма жамоамиз Марокашга мағлуб бўлди 0

23 окт 13:19
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Топ-10`да битта ўзгариш, Фомин 20 поғонага кўтарилди

Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси янгиланган ҳафталик рейтингни эълон қилди.

Кучли ўнталикда битта ўзгариш кузатилди. Америкалик Тейлор Фриц 10-поғонадан 9-ўринга кўтарилиб олди. Аксинча, германиялик Александр Зверев айнан Фрицга ўз жойини бўшатиб берди. Рейтингни ҳамон Новак Жокович катта фарқ билан бошқармоқда. Карлос Алькарас иккинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, россиялик Даниил Медведев кучли учликка якун ясаган. 

Теннисчиларимизнинг аксариятида ўтган ҳафтада бўлгани каби кўтарилиш кузатилди. Фақат биринчи ракеткамиз Ҳумоюн Султонов 3 поғонага пастлаб, айни пайтда 429-ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин эса аксинча, 20 поғонага юқорилаб, 686-ўринни банд этди. Денис Истомин 5, Максим Шин ва Санжар Файзиев 4, Мустафо Дўстов 1 поғонага кўтарилди. Амир Милушев 3 ўринга пастлади. 


ATP рейтинги. 2023 йил 23 октябрь ҳолатига кўра Топ-10:

1 (1). Новак Жокович (Сербия) — 11 045 очко

2 (2). Карлос Алькарас (Испания) — 8805

3 (3). Даниил Медведев (Россия) — 7355

4 (4). Янник Синнер (Италия) — 5000

5 (5). Андрей Рублёв (Россия) — 4765

6 (6). Хольгер Руне (Дания) — 4400

7 (7). Стефанос Циципас (Греция) — 4300

8 (8). Каспер Рууд (Норвегия) — 3705

9 (10). Тейлор Фритц (АҚШ) — 3500

10 (9). Александр Зверев (Германия) — 3460...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

429 (426). Ҳумоюн Султонов - 105

686 (706). Сергей Фомин - 42

1174 (1179). Денис Истомин - 6

1481Т (1485Т). Максим Шин - 3

1557T (1561T). Санжар Файзиев - 2

1691Т (1692Т). Мустафо Дўстов - 1

1946Т (1943T). Амир Милушев - 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг