12 ноя 09:07
Янгиликлар
ATP рейтинги. Топ-10`да икки ўзгариш, Султонов ва Фомин кўтарилди
Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида иккита ўзгариш кузатилди. Жароҳат сабаб Якуний ATP турнири иштирокчилари сафидан чиққан сербиялик Новак Жокович 5-ўриндан 6-поғонага пастлади. Мусобақада унинг ўрнини эгаллаган россиялик Андрей Рублёв эса аксинча, дунёнинг 8-ракеткасига айланиб олди. У ўтган ҳафта рейтингида 9-поғонадан жой олганди. Италиялик Янник Синнер катта фарқ билан рейтинг пешқадамлигини давом эттирмоқда ва унинг йилни карвонбоши сифатида якунлаши ҳам ойдинлашди.
Янгиланган рейтингда икки теннисчимиз ўз ўринларини бирмунча яхшилаб олишди. Биринчи ракеткамиз Ҳумоюн Султонов 2, иккинчи рақамли теннисчимиз Сергей Фомин эса 3 поғонага кўтарилди. Аксинча, Максим Шин 2, Амир Милушев 7, Раҳимбек Иброҳимов 6 поғонага пастлади.
ATP рейтинги. 11 ноябрь ҳолатига кўра Топ-10:
1. (1) Янник Синнер (Италия) - 10330 очко
2. (2) Александр Зверев (Германия) - 7315
3. (3) Карлос Алькараз (Испания) - 6810
4. (4) Даниил Медведев (Россия) - 4830
5. (6) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 4300
6. (5) Новак Жокович (Сербия) - 3910
7. (7) Каспер Рууд (Норвегия) - 3855
8. (9) Андрей Рублёв (Россия) - 3760
9. (8) Алекс Де Минаур (Австралия) - 3745
10. (10) Григор Димитров (Болгария) - 3350...
Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:
229 (231). Ҳумоюн Султонов - 248
535. (538). Сергей Фомин - 71
1103. (1101). Максим Шин - 10
1537Т (1530T). Амир Милушев - 3
2001Т (1995T). Раҳимбек Иброҳимов - 1
Фикрлар