UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0

05 янв 16:07
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Топ-10`да ўзгаришлар. Уч теннисчимиз кўтарилди, яна бири 49 поғонага пастлади

Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси (ATP) ҳам 2026 йилнинг илк ҳафталик рейтингни эълон қилди.

Янгиланган рейтингдан ўрин олган 8 теннисчимиздан 3 нафари оз бўлса-да кўтарилишга муваффақ бўлди. Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Сергей Фомин 1, учинчи рақамли теннисчимиз Максим Шин ҳамда тўртинчи ракеткамиз Амир Милушев 3 ўринга юқорилади. Иккинчи ракеткамиз Ҳумоюн Султонов эса аксинча, 12 очко йўқотиши ортидан 49 поғонага пастлади. Батир Сапаев 2, Илья Игнатов ва Абдулазиз Усмонжонов 5, Дамир Абдусаломов эса 3 поғона қуйига шўнғиди. 

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида бир нечта ўзгариш кузатилди. Испаниялик Карлос Алькарас 2026 йилни ҳам рейтинг пешқадами сифатида бошлади. Кучли учликдан Янник Синнер ва германиялик Александр Зверев жой олган. Новак Жокович ва Феликс Оже-Альяссим ҳам ўтган ҳафтадаги ўринларида қолишди. Тэйлор Фриц 6-ўриндан 9-поғонага пастлади. Бунинг натижасида Алекс де Минаур, Лоренцо Музетти ва Бен Шелтон бир поғонадан юқорилашди.    


ATP рейтинги. 5 январь кун ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Карлос Алькарас (Испания) - 12050 очко

2. (2) Янник Синнер (Италия) - 11500

3. (3) Александр Зверев (Германия) - 5105

4. (4) Новак Жокович (Сербия) - 4780

5. (5) Феликс Оже-Альяссим (Канада) - 4190

6. (7) Алекс де Минаур (Австралия) - 4080

7. (8) Лоренцо Музетти (Италия) - 3990

8. (9) Бен Шелтон (АҚШ) - 3960

9. (6) Тэйлор Фриц (АҚШ) - 3840

10. (10) Жек Дрэйпер (Буюк Британия) - 2990...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

340 (341). Сергей Фомин — 145  

579 (530). Ҳумоюн Султонов — 65 (-12) 

981 (984). Максим Шин — 18 

1366Т (1369Т). Амир Милушев — 5

1846Т (1844Т). Ботир Сапаев — 1   

1941Т (1936Т). Илья Игнатов — 1 

1941Т (1936Т). Абдулазиз Усмонжонов — 1

2035Т (2032Т). Дамир Абдусамадов — 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг