UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38Жон Жонс UFC "қафаси"га қайтиш имкониятлари ҳақида гапирди 0 12:17"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди 0 11:56Шахматчиларимиз U-16 Бутунжаҳон Ўсмирлар Олимпиадасини кетма-кет учта ғалаба билан бошлашди 0 11:35Ига Свёнтек Cincinnati Open чемпиони! 0 11:14Хонободда Баҳодирлар ўйини бўйича Жаҳон Кубоги бўлиб ўтди 0 10:53"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади 0 10:32Пётр Ян Двалишвили - Сэндхаген жангида захира варианти бўладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:11Алькарас - финали 23 дақиқа давом этган "Мастерс" турнири чемпиони! 0 09:50Дю Плессининг мураббийи Чимаев билан шошилинч реваншга қарши 0 09:29Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими? 0 09:08Мерганларимиз Осиё чемпионатини кумуш медаль билан бошлашди 0 08:47Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпионати финалида, Рустамбеков бронза учун курашади 0 08:26Нодирбек Абдусатторов Sinquefield Cup 2025 турниридаги юришини бошлади 0 08:05Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти 0 07:44Қозоғистон терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0

17 июн 13:00
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Топ-10`да янги меҳмон, теннисчиларимизда вазият чатоқ

Профессионал теннисчилар Ассоциацияси (ATP) ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Янгиланган рейтингдан худди ўтган ҳафтада бўлгани сингари 8 нафар теннисчимиз жой олган. Лекин етакчи ракетка усталаримиз рейтингда пасайишган. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов 3, иккинчи рақамли теннисчимиз Сергей Фомин 4, учинчи ракеткамиз Максим Шин эса ўтган ҳафта билан таққослаганда 2 поғонага пастлаган. 

Аксинча, оз бўлса-да, Амир Милушев 4, Батир Сапаев 2, Абдулазиз Усмонжонов 1 поғонага кўтарилган. Дамир Абдусамадов ва Раҳимбек Иброҳимов бир хилда 6 поғонага қуйига "шўнғишди". 

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида бир нечта ўзгариш кузатилди. Штутгарт турнири чемпиони Тэйлор Фриц Топ-5`га қайтди. Жек Дрэйпер эса аксинча, 4-ўриндан 6-поғонага тушди. Штутгарт турнири ярим финалчиси Бен Шелтон Топ-10`таликда дебют қилди. Хертогенбосдаги чемпионлик очколарини ҳимоя қила олмаган Алекс Де Минаур Топ-10`таликни тарк этди. Италиялик Янник Синнер ҳамон дунёнинг биринчи ракеткаси бўлиб турибди. Карлос Алькараз ва Александр Зверев кучли учликдаги ўринларини сақлаб қолишди. 

ATP рейтинги. 16 июнь ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Янник Синнер (Италия) - 10880 очко

2. (2) Карлос Алькарас (Испания) - 8850

3. (3) Александр Зверев (Германия) - 6500

4. (7) Тэйлор Фриц (АҚШ) - 4735

5. (5) Новак Жокович (Сербия) - 4630

6. (4) Жек Дрэйпер (Буюк Британия) - 4550

7. (6) Лоренцо Музетти (Италия) - 4470

8. (8) Томми Пол (АҚШ) - 3470

9. (9) Хольгер Руне (Дания) - 3440

10. (12) Бен Шелтон (АҚШ) - 3170


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

230 (227). Ҳумоюн Султонов - 247   

451 (447). Сергей Фомин - 99  

1054 (1052). Максим Шин - 12 

1405 (1409) Амир Милушев - 4 

1769 (1771Т). Ботир Сапаев - 1   

1866Т (1867Т) Абдулазиз Усмонжонов - 1

1968Т (1962Т). Дамир Абдусамадов - 1 

1968 (1962Т). Раҳимбек Иброҳимов - 1 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг