UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0 17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0 16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0 14:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Қувайт клубини қабул қилади 0 13:56Манба: UFC 2027 йилда Россияда турнир ўтказиши мумкин 0 13:15Бугун оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланади 0

01 фев 11:20
Янгиликлар

Теннис

Australian Open–2023 мухлислар ташрифи бўйича барча "Катта Дубулға" турнирлари рекордини ўрнатди

Теглар :  Australian Open
Australian Open-2023 мусобақаси томошабинлар ташрифи бўйича тарихга кирди.

Икки ҳафта давомида Австралиянинг Мельбурн шаҳри мезбонлик қилган мусобақага 839 192 мухлис ташриф буюрган (саралаш баҳслари ҳисобга олинса бу кўрсаткич 902 312 кишига ошади). Олдинги рекорд 812 174 киши билан 2020 йилда Австралияда ўрнатилган (пандемиядан олдинги охирги турнир).

Бундан ташқари, 21 январь куни Австралия очиқ чемпионатига жами 94 854 томошабин ташриф буюрди, бу аввалги рекорд (93 709 )дан 1 145 тага кўп.

"Кўпчилик (Рожер Федерер, Серена Уильямс ва Эшли Барти кетганидан кейин) бизда энди буюклар йўқлигини, ҳаммаси даҳшатли бўлишини айтишди. Лекин одамлар шунчаки дам олишни хоҳлашади, теннис эса ажойиб имконият. Бу мелбурнликлар ва австралияликлар, шунингдек, бутун дунёдан келган меҳмонларимиз учун ёзги ўйин-кулгига айланди”, - деди Tennis Australia бош директори Крэйг Тили The Age нашрига берган интервьюсида.

Тилининг фикрича, келаси йили турнир биринчи марта миллион томошабин чегарасидан ўтиши мумкин:

"Бу йилги кўрсаткич фақат бошланиши. Келаси йил уч ҳафталик феерия бўлади."

Эслатиб ўтамиз, "Уимблдон-2022"нинг асосий тўр ўйинларига 515 164 киши, "Ролан Гаррос-2022"га 613 500 нафар, US Open-2022га 776 120 киши ташриф буюрган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг