21 янв 09:50
Янгиликлар
Australian Open. Дунёнинг биринчи ракеткаси чемпионлик ҳимоясини давом эттирмоқда
Дунёнинг биринчи ракеткаси, мусобақанинг амалдаги чемпиони Янник Синнер чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Италиялик теннисчи тўртинчи босқичда ATP рейтингида 13-поғонада бораётган даниялик Хольгер Рунени тўрт сет натижасига кўра мағлубиятга учратди - 6/3, 3/6, 6/3, 6/2.
Бу билан Синнер теннисчиларнинг ўзаро учрашувлари ҳисобида олдинга чиқиб ҳам олди - 3:2. Уч соату беш дақиқа давом этган баҳсда Синнер 14, Руне 5 та эйс зарбасини амалга оширган. Янник фаолиятида 10-маротаба "Катта Дубулға" турнирларининг 1/4 финалчисига айланди. Энди у ярим финал чиптаси учун Алекс Де Минаурга қарши кортга чиқади. Австралиялик теннисчи 1/8 финалда америкалик Алекс Микельсендан 6/0, 7/6(5), 6/3 ҳисобида устун келди.
Фикрлар