16 янв 08:02
Янгиликлар
Теннис
Australian Open. Ига Свёнтек рақибасига иккита гейм берди
Дунёнинг иккинчи ракеткаси Ига Свёнтек "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Австралия Очиқ чемпионатининг учинчи давра иштирокчисига айланди.
Польшалик теннис маликаси иккинчи даврада WTA рейтингида 49-поғонада бораётган словакиялик Ребекка Шрамковани ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/0, 6/2. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди.
Бир соату бир дақиқа давом этган баҳсда Свёнтек 2 та эйс, 5 та брейкни амалга ошириб, 2 та қўшхатога йўл қўйди. Энди Ига учинчи даврада британиялик Эмма Радукануга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар