UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0

04 фев 16:50
Янгиликлар

Футбол

Азамат Абдураимов истеъфога чиқди

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов истеъфога чиқди.

2018 йил март ойида ушбу терма жамоага бош мураббий этиб тайинланган Азамат Биродарович ўз аризасига кўра ишдан бўшади. Буни мураббийнинг ўзи ҳам тасдиқлади. 

Эслатиб ўтамиз, Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритган эди. Яқиндагина терма жамоа Беларусь пойтахтида ўтган Ривожланиш кубогида иштрок этиб 8та жамоа орасида 8-ўринни эгаллаган эди. 

Ушбу қарор сабабини билиш учун мураббий билан боғландик.

"Ҳа, бу ҳақиқат. Бугун кетиш ҳақида ариза ёздим. Қарор ўзимники. Уни муҳокама қилишни истамайман. Бу терма жамоа билан 2 йил ҳалол меҳнат қилдим, Осиё чемпионати финалига чиқдик. Ўтган йили жамоани тозаладик ва ҳозир унда бирорта ёши катта ёки таниш билиш орқали келган футболчи йўқ. Футболни таниш-билишчилик билан ўйнашмайди, афсонавий футболчининг ўғли сифатида буни яхши биламан. Ҳаммасига ўзим эришганман. Отамнинг фамилияси туфайли икки баравар қийин бўлган.

Бу терма жамоага кўп куч ва меҳнатимни сарфладим. Иродали жамоа туза олдим. Ёш ўйинчиларга ажойиб футболчи бўлиб етишишни, янги мураббийлар штабига эса жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини бажаришни тилайман" - деди Азамат Абдураимов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг