18 май 16:28
Янгиликлар
Теннис
Азаренко бир кунда учта учрашув ўтказди
Беларуслик Виктория Азаренко Римдаги "Премьер" тоифасига кирувчи турнирда ўзига хос рекорд қайд этди.
Дунёнинг собиқ биринчи рақамли теннис маликаси кеча, 17 май куни учта учрашувда кортга чиқди: яккалик ва иккита жуфтлик.
Виктория аввалига яккалик мусобақасининг чорак финалида чехиялик Каролина Плишковага ютқазиб қўйди. Кейин австралиялик Эшли Барти билан жуфтликда чехиялик Барбора Стрикова ва Хитой Тайпейи вакиласи Се Су-Вейдан устун келди.
Шу куннинг ўзида Азаренко ва Барти жуфтликнинг чорак финалида Александра Соснович ҳамда Лесей Цуренко ҳамкорлигини ҳам мағлуб этишнинг уддасидан чиқишди.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар