17 май 09:23
Янгиликлар
Бокс/ММА
Азизбек Абдуғофуров WBC Silver камарини қачон ҳимоя қилади?
Хабарингиз бор, профессионал боксчимиз Азизбек Абдуғофуров айни пайтда WBC Silver камари соҳиби ҳисобланади.
Сайтимиз ўқувчиларини боксчимизнинг ҳимоя жангини қачон ўтказиши ҳақидаги савол қизиқтирмоқда. Olamsport.com сайти мухбири шу масалада Абдуғофуров билан боғланди.
Маълум бўлишича, айни пайтда бу борада музокаралар олиб борилмоқда. Ҳимоя жанги катта эҳтимол билан июнь ойи охирида бўлиб ўтади. Ҳозирча рақиб ким бўлиши номаълум.
Эслатиб ўтамиз, Азизбек WBC Silver камарини 2018 йилнинг май ойида Тошкентда ташкил этилган профессионал бокс оқшомида россиялик Дмитрий Чудиновни мағлуб этиш орқали қўлга киритганди. 2018 йилнинг ноябрь ойида эса у Филиппинда хитойлик Вужати Нуерланг билан жангда камарини илк маротаба ҳимоя қилган эди.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Ўхшаш янгиликлар
09:52
Осиё чемпионати: Аёллар ўртасидаги энг яхши натижа Ҳиндистон ва Қозоғистонда, боксчиларимиз нечанчи? 0
Фикрлар