UZ

Сўнгги янгиликлар

21:04ОФК Элит чемпионлар лигаси. "Пахтакор" 10 киши қолган "Ал Айн"ни мағлуб эта олмади 0 20:32Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 19:46Ўзбекистонлик боксчининг ғалабаси билан якунланган жанг тарихга кирди 0 19:25Хави Германияда иш бошлаши мумкин 0 19:04ATP рейтинги. Ҳумоюн Султонов ўз ўрнида, қолган теннисчиларимизда пасайиш 0 18:43Формула-1. Макс Ферстаппен – Қатар Гран-приси ғолиби! 0 18:22WTA рейтинги. Нигина 27, Влада эса 19 поғонага пастлади 0 18:01Эртага "Пахтакор"нинг янги бош мураббийи эълон қилинади. У португалиялик! 0 17:39Артур Бетербиев Усик билан жанг қилишга тайёрлигини айтди 0 17:17Синхрон сузиш: мусобақа маҳоратлиларни саралаб, мутахассисларнинг тажрибасини оширди 0 17:02"Ҳумо" бугун ўз уйида севимли рақиби — "Иртиш"га қарши ўйинда музга чиқади 0 16:54Исроил Мадримов фаолиятида учинчи бор чемпионлик камари учун жанг қилади 0 16:39Тасдиқланди: Тошкент 2027 йилда қиличбозлик бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади 0 16:29Англия Кубоги 3-ранудига қуръа ташланди: "Арсенал" МЮ билан рўбаро келади 0 16:06Шавкат Раҳмонов: "Мен UFC'да исталган яримўрта вазнли жангчи учун бошоғриқман" 0

15 июл 17:29
Янгиликлар

Хоккей

Баҳодир Ғофуров: "Трибуналардаги байрам муҳитини мухлисларнинг ўзлари яратмоқда"

Ўзбекистон хоккей федерацияси биринчи вице-президенти Баҳодир Ғофуров (ЎХФ)нинг ўтган мавсумдаги фаолиятини сарҳисоб қилди ва келгуси режалар ҳақида гапирди.

- 2021/2022 йилги мавсум якунига етди. Ҳозир Ўзбекистонда болалар ва ёшлар хоккейидаги вазият қандай? Уни ривожлантириш бўйича қандай режалар бор?

- Федерация асосий эътиборни ёшларга қаратди. Яъни, мавсум ёшлар хоккейи устувор йўналишга айланди. Биз истеъдодлар билан ишладик, Қозоғистон чемпионатида иккита катталар жамоаси қатнашди. Қолаверса, мураббийлар штабига Россиядан мутахассислар таклиф қилиб, кадрлар билан таъминладик. Муҳим жиҳати шундаки, биз жорий 2022 йилдан хоккейчиларни тайёрлаш Миллий дастури устида иш бошладик. Бу катта ҳажмдаги стратегик ҳужжат бўлиб, унинг доирасида ўйинчиларни ривожлантиришнинг барча асосий стратегияси ва алгоритмлари болаликдан то ёшлик давригача белгиланади. Дастурни ишлаб чиқишда россиялик мутахассислар иштирок этишди. У таниқли рус методисти Николай Василевич Кузнецов раҳбарлигида ёзилган. Ишга Финляндия, Швеция, Канада, АҚШ мутахассислари ҳам жалб этилган бўлиб, бу мамлакатлар тажрибасидан ҳам фойдаланилмоқда. Биз янги мавсумни ушбу дастур доирасида бошлашга ҳозирлик кўряпмиз. Янги мавсумдан бошлаб Россиядан келган мутахассислар дастурни амалга оширадилар ва унинг ишлашини назорат қиладилар. Ҳозирча бу "Ҳумо" хоккей мактабида синовдан ўтказилади, аммо имкони бўлса, бошқа хоккей мактабларида ҳам жорий этила бошлайди. Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаларининг Қозоғистон чемпионатида жорий мавсумда ҳам икки, балки уч ёш тоифасидаги иштирокини ҳам режалаштирганмиз.

- Жорий йилнинг май ойида Самарқандда хоккей мактабининг тақдимоти бўлиб ўтди. У қандай мақсадда ишга туширилди?

- ЎХФнинг стратегик мақсадларида хоккейни оммалаштириш ва унинг географиясини кенгайтириш, шунингдек, ушбу спорт турига оммавий тус бериш асосий ўринни эгаллайди. Шунинг учун, мақсад аниқ - хоккейга имкон қадар кўпроқ одамларни жалб қилиш, биринчи навбатда, ҳудудларда. Маълумки, Самарқандда хоккей аренаси бунёд этиган ва албатта, биз у ерда хоккей мактабини ташкил қилиш имкониятини қўлдан бой бермасдик. Режаларга келсак, аҳолининг хоккейга бўлган қизиқиши ортиб бораётгани хоккей мактабида болаларнинг кўпайишига, уларнинг етук хоккейчи бўлиб етишишига сабаб бўлади, деган умиддамиз. Вақти келиб Самарқандда мастерлар жамоаси пайдо бўлади, у яқин кунларда биз йўлга қўядиган Республика чемпионати иштирокчиларидан бирига айланади. Шу боис, Самарқандга Ўзбекистоннинг муз аренаси пайдо бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай минтақасида бўлгани каби катта умид боғланган. Ареналар пайдо бўлгандан сўнг, биз дарҳол мактаб очиш, мастерлар жамоасини тузиш ва бутун хоккей вертикалини қуришга ҳаракат қиламиз.

- Ҳаваскор хоккейда ишлар қандай кетмоқда? Негаки, ҳозир Ўзбекистонда конькида учишни биладиган ва ҳатто ҳаваскор даражада ўйнайдиганлар кўп. Ҳаваскорлар лигасини ривожлантириш режаси борми?

– Ҳаваскор хоккей ЎХФнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб, бу спорт турини оммалаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Республикада ҳаваскор хоккейнинг ривожланишига тўсқинлик қиладиган битта кичик муаммо бор - бу муз етишмаслиги. Эндиликда Хоккей федерацияси кўмагида ҳаваскорлар кечки пайт, хусусан, "Ҳумо Арена"да конькида учиш имкониятига эга бўлдилар. Лекин ҳаваскорлар лигасини тўлақонли ташкил этиш учун ҳаваскорларнинг ўзлари ҳам мусобақада қатнашишлари учун имкон қадар кўпроқ жамоаларни шакллантириш керак. Бу ерда эса иш қўшма, икки томонлама: ҳаваскорлар ташаббус кўрсатиши, жамоалар захирасини шакллантириши ва Лига тузиш таклифи билан Федерацияга чиқиши зарур. Биз ҳар доим таклифларга очиқмиз, лекин шу билан бирга, биз учун биринчи рақамли устувор вазифа - бу болалар хоккейи. Биз ҳаваскорларнинг эҳтиёжларини қондиришга тайёрмиз, лекин бу ёшлар хоккейининг ривожланишига зарар етказилмаган ҳолатда амалга ошиши лозим.

- Ўтган йили ЎХФ миллий чемпионат ўтказилишини эълон қилди, аммо ички биринчилик ўтказилмади. Бу нима сабабдан амалга ошмай қолди? Мухлислар бу йил нималарни кутишлари мумкин?

- Мавсум давомида амалга ошира олмаган ишларимиз бор, хусусан, Миллий чемпионатни ўтказа олмадик. Ҳа, биз бу ҳақда гаплашдик, уни ўтказишга ҳам тайёр эдик. Ҳомийлар билан музокаралар ҳам олиб бордик, аммо, афсуски, ушбу тадбирга ҳомий топа олмадик. Бу ўтган мавсум эди, аммо 2022/2023 йилги мавсумда ҳали ҳам Ўзбекистон чемпионатини ўтказишни истисно қилмайман. Яқинда "Ҳумо" жамоаси Қозоғистон Республикасининг Pro Hokei Ligasy Очиқ чемпионатида иштирок этиши ҳақида баёнот бердик.

- Нима учун ВХЛ эмас, Қозоғистон чемпионати танланди?

- Pro Hokei Ligasy мавсумдан мавсумга кучайиб боряпти. Айниқса, охирги икки йилда савия ва даража сезиларли даражада ўсган. ВХЛ билан таққослаганда жуда катта тафовут йўқ. Қозоғистон чемпионати пандемиягача ВХЛда қатнашган учта маҳаллий клубнинг қўшилиши ҳисобига кучайди. Кейин Қозоғистон ва ВХЛ ўртасида молиявий тарафлама фарқ катта. Биз Қозоғистон чемпионатида қатнашиш орқали маблағ тежаймиз. Ҳаражатлар сметаси ҳозирги ҳолатда биз учун муҳим ҳисобланади. Логистика, яъни йўл билан боғлиқ ҳаражатлар ВХЛда ошиб кетади. Хоккейчиларнинг ойликлари ҳам катта эмас. Камтар ҳаражатлар бўлгани билан мақсад аввалгидек юқори бўлиб қолади. Бошқа томондан олиб қарасак, "Ҳумо"нинг Қозоғистон чемпионатида иштирок этиши Лиганинг янада кучайиши ва рақобатига таъсир ўтказади. Шу йил май ойида Халқаро хоккей федерациясининг Конгрессида биз қозоғистонлик ҳамкасбларимиз билан кенг қамровдаги ҳамкорлик масалаларини мухокама қилиб олдик. Қозоғистон хоккей инфраструктураси ривожланган бизга энг яқин мамлакат ҳисобланади. Қозоғистон хоккей федерациясида узоқни кўра биладиган, ўз ишининг асл усталари ишлаяпти. Бизнинг хоккей ривожи йўлида бу имкониятдан фойдаланмаслик тўғри бўлмасди. Қозоғистон ўз чемпионатига биз учун барча йўналишларда эшикларини очмоқда. Бу болалар хоккейидан тортиб, то профессионал клубларгача бўлган босқични ўз ичига олади.

- "Ҳумо" мухлислари қандай таркибни кутишлари мумкин? Таркибда аллақачон танилиб улгурган ўйинчилар бўладими?

- Сўнги кунларда ижтимоий тармоқларда "Ҳумо"нинг иштироки, жумладан, жамоанинг эҳтимолий таркиби ҳақида миш-мишлар ва инсайд хабарлар пайдо бўлди. Уларда муаллифларнинг тегишли ва ўринсиз гаплари бор эди. Айни пайтда фақат мураббийлар штаби борасида келишувга эришилди ва тасдиқланди. Латвиялик мутахассис Юрис Опулскис бош менежер этиб тайинланди. Мен бош мураббий ҳақидаги маълумотларни тасдиқлайман - Евгений Николаевич Попихин мураббийлик ишига қайтмоқда. Жорий мавсумда унга Андрей Вячеславович Никишов ёрдамчи бўлади. Ўйинчиларга келсак, ҳозирча шартномада белгилаб қўйилган бирорта ҳам ўринда контракт йўқ. Кенг кўламдаги номзодлар, жумладан, 2019-2020-йилги мавсумда "Ҳумо" шарафини ҳимоя қилган бир неча ўйинчилар билан музокаралар фаол олиб борилмоқда. Мураббийлар штаби олдида турган вазифа бу - ўртача ёши 25 да бўлган жанговар жамоани йиғиш. "Ҳумо" клуби ва барча хоккей мухлисларига мурожаат қиламан. Мавсумга тайёргарликнинг бориши, шу жумладан жамоанинг шаклланиши ва клубнинг барча муҳим янгиликлари бўйича ишончли маълумотларни "Ҳумо" хоккей клубининг расмий интернет саҳифаларидан олишингиз мумкин.

- Мавсум қачон бошланади? Унгача жамоа тайёр бўладими?

- Расман Лига старти ҳақида ҳали ҳеч нарса эълон қилгани йўқ, лекин биз 21 августдан Қозоғистон кубогида иштирок этиш учун тайёргарликни бошлаймиз. Чемпионат бошланиши тахминан 10 сентябрга белгиланган. Тайёргарликка келадиган бўлсак, бугунги хоккейчилар мавсумолди тайёргарликларини олиб боришади, уларни аввалгидек қўл билан етаклаш шарт эмас. Жамоа тайёргарлигини умумий нуқтага олиб чиқиш учун вақт етарли бўлади.

- Мухлислар учрашувлардаги ажойиб муҳитни эслашади. Бу мавсумда ҳам шундай атмосфера бўладими?

- Трибуналардаги байрам муҳитини мухлисларнинг ўзлари яратмоқда. Умид қиламанки, жамоа ўз уйида муносиб қўллаб-қувватланади. Биз ҳам ўз навбатида "Ҳумо Арена"даги ўйинлар юқори савияда ташкил этилиши, жамоа ўйини мухлисларни руҳлантириб, ёндириши учун бор куч-ғайратимизни ишга соламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг