UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

17 дек 07:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалолов: «Биз фақат Аллоҳдан қўрқамиз, бандасининг «любой»и билан рингга чиқишга тайёрмиз»

Токио Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов келгуси режалари билан ўртоқлашди.

Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов сўнгги жангидаги нокаут, келаси йилдаги режалар ва албатта бугунги проф бокс оқшоми ҳақида гапирди.

“Сўнгги жангимда тезкор ғалаба қозондим. Бунинг учун Аллоҳга ҳамд айтаман. Қанийди, ҳамма жангни биринчи раундда якунлаб рингдан чарчамаган ҳолда чиқсак. Бу ҳам бир мушкул. Бу мушкулни Аллоҳ енгил қилди. Лекин бунга қарамай, ўз устимда яна ҳам кўпроқ ишлашга ҳаракат қиламан. Чунки ҳали олдинда 12 рандлик учрашувлар турибди. Жошуа, Усик билан ҳозир бўлса ҳам жанг қилишга тайёрман. Ҳеч ким онасини қорнидан чемпион бўлиб туғилмаган. Уларнинг ҳам иккита қўли, иккита оёғи бор. Ин Шаа Аллоҳ, биз ҳам меҳнат қиламиз ва ўша даражага етамиз. Биз фақат Аллоҳдан қўрқамиз, бандасини «любой»и билан рингга чиқишга тайёрмиз. Келаси йилда 3-4 та профессионал жанг ўтказиш ниятидаман. Ҳозир менежерим билан гаплашдик. Менга кучли рақиблар бериши кераклигини, шунга яраша тайёргарлик кўришимни, чемпионлик жангига тезроқ чиқишим кераклигини айтдим.

Ўзбекистондаги бокс оқшомида рингга чиқадиган ҳамма боксчиларимизга омад тилайман. Ҳаммалари ғалаба қозонишади деб ўйлайман. Мадримовни олдида катта йўл турибди. Шу йўлдан ўтиб олса чемпионликка бир қадам қолади”, - деди "Big Uzbek" Жалолов.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
17 дек 08:51:13
Bilboo
Bob armuni mijozi jared anderson bor bigbeby 11-0 11 ko uwanga vizov tashab korw kere
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг