04 авг 11:21
Янгиликлар
Бокс/ММА, Токио-2020
Баҳодир Жалолов финалда!
Токиода Олимпия ўйинлари давом этмоқда.
Мусобақада +91 кг вазн тоифасида қатнашаётган боксчимиз Баҳодир Жалолов ярим финалда британиялик Фрейзер Кларкка қарши рингга кўтарилди ва рақибини мағлуб этди.
Жангнинг учинчи раундида британияликнинг қошидаги жароҳати жиддий бўлиб кетди ва шифокорлар жангни тўхтатишга қарор қилишди.
Энди у финалда қозоғистонлик Камшибек Конкабаев ёки америкалик Ричард Торресга қарши рингга кўтарилади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар