UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0 17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0 16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0 14:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Қувайт клубини қабул қилади 0 13:56Манба: UFC 2027 йилда Россияда турнир ўтказиши мумкин 0 13:15Бугун оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланади 0

20 янв 15:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалолов ҳақида фильм суратга олинади

Баҳодир Жалоловнинг Токио олимпиадасидаги ғалабасига бағишлаб, фильм суратга олинади.

Ўзбекистонлик чарм-қўлқоп устаси Баҳодир Жалоловнинг Токио-2020 олимпиадасидаги ғалабаси ҳақида "Енгилмас. Токиога йўл" номли фильм суратга олинади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси маълум қилган.

"Рио-2016 Олимпиадасидаги муваффақиятсизлигидан сўнг боксчи Баҳодир Жалолов қисман боксдан четлаштирилади. Аммо мураббийлар спортчини терма жамоага қайтаришга муваффақ бўлишади.

Баҳодир яна машғулотларга киришади ва қисқа вақт ичида бир қанча муҳим турнирларда ғалаба қозониб, нафақат Осиё, балки жаҳон чемпиони бўлади. 

Шунингдек, фильмда антиқаҳрамонлар ҳам бор: турнир ҳайъатига бир амалдор кейинги Олимпиадада америкаликларнинг ғалабасини таъминлаш топшириғини беради.

Токио Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоасидан фақат Баҳодир финалга йўл олади, у ерда америкалик Торрес билан юзлашади. Турнир ҳайъати режасига кўра, у кўр-кўрона америкаликка мағлуб бўлиши керак эди. Аммо сўнгги лаҳзада маккорона режа барбод бўлади – Баҳодир Олимпиада чемпионига айланади.

Лойиҳага 300 га яқин маҳаллий ва хорижий актёрлар жалб этилади.   Тасвирга олиш ишлари Тошкент, Сурхондарё, Токио, Нью-Йоркда олиб борилади", - дейилади АОКАнинг Сурхондарё ҳудудий бошқармаси расмий хабарида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг