UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Майк Тайсон: "Тўлашдан тўхташса, жанг қилишни тўхтатаман" 0 20:11Расман. Ниҳоят, Украина ҳам World Boxing аъзолигига қабул қилинди 0 19:50"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр 0 19:29Чарльз Оливейра Матеуш Гэмрот билан жанг қилишдан бош тортди 0 19:08Регби-7 бўйича эркаклар терма жамоамиз биринчи марта нуфузли турнирда қатнашди 0 18:47Руслан Абдуллаев ҳам Тошкентга қайтди (ФОТО) 0 18:26Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди 0 18:05Бадминтон бўйича Марказий Осиё чемпионатини қабул қилган Ўзбекистон мусобақани 19 та медаль билан якунлади 0 17:44Баҳодир Жалолов навбатдаги жанги ҳақида: "Мен энг кучлилар билан жанг қилишга лойиқман" 0 17:23Маҳмуд ва Торехан Сабирхан Жаҳон чемпионати олтини учун квартира ва машина билан тақдирланишди + ФОТО 0 17:02"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди 0 16:41Ронда Роузи: "ММАга бўлган муҳаббатимни яна топдим" 0 16:20"Мана шу сабабли улар муваффақиятга эришишади". Кормье – Хабиб ва Махачев ҳақида 0 15:59Флойд Мейвезер Кроуфорднинг Канело устидан қозонган ғалабаси ҳақида гапирди 0 15:38Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди 0

23 сен 17:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалолов навбатдаги жанги ҳақида: "Мен энг кучлилар билан жанг қилишга лойиқман"

Ҳаваскор боксда икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Баҳодир Жалолов навбатдаги жанги эълон қилинганига муносабат билдирди.

Кеча Жалоловнинг 6 октябрь куни Санкт-Петербург (Россия Федерацияси) шаҳрида ташкил этиладиган IBA.Pro 10 турнири доирасида россиялик Виталий Кудухов билан жанг қилиши ҳақида хабар берилганди.

"Рингга қайтаётганимдан жуда хурсандман. Худо хоҳласа, мухлисларга ажойиб жанг совға қиламан ва ўзимнинг энг яхши фазилатларимни кўрсатаман. Мақсадим, албатта, супероғир вазнда Жаҳон чемпиони бўлиш. Мен бу тажрибам билан энг яхши боксчилар билан жанг қилишга лойиқ эканлигимга ишонаман. Санкт-Петербургда ҳам менинг жангимни интиқлик билан кутаётган ўзбеклар кўп. Сизларга ажойиб шоу кўрсатиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан!", деди Жалолов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг