UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Баҳодир Жалолов ва Бектемир Мелиқўзиев Осиё ўйинларига борадими? 0 13:35Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испания ва Уругвай билан ўйнайди 0 13:08Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлашди 0 12:32Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган 2027 йилги Жаҳон чемпионати логотипи эълон қилинди 0 11:14Александр Усик Бивол ва Бетербиевни тилга олмаган ҳолда дунёнинг энг яхши 5 нафар боксчисини айтди 0 10:34"Бавария" "Боруссия"ни мағлуб этиб, 2026 йилги Германия Суперкубоги эгасига айланди 0 00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0 19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0

22 ноя 19:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалолов: «Қилаётган меҳнатимизни ўзимиз биламиз, уни доим ҳам кўз-кўз қилишимиз шарт эмас»

Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов машғулотлар ва келаси жанги ҳақида гапирди.

Баҳодир Жалолов Олимпиададан сўнг машғулотларни камайтирдими? Кейинги жанг қачон ва ким билан? Шу каби саволларга боксчимизнинг ўзи жавоб берди.

“Ҳа, тадбирларга кўп чақиришади, лекин биз машғулотларни ҳам ўз вақтида қиляпмиз. Машғулотлар видеосини ҳар куни тармоқларга жойлай олмаймиз. Барибир рақибларимиз бор, бизни кузатиб боришади, керакли жойларини қўямиз. Қилаётган меҳнатимизни фақат ўзимиз биламиз, уни бошқаларга доим ҳам кўрсатиб, кўз-кўз қилишимиз шарт эмас. Чунки рингда жанг қиладиган ҳам, қийналадиган ҳам ўзимиз ҳисобланамиз. Енгилсак, жабр кўрадиган ҳам ўзимиз, ғолиб бўлганда ҳузур қиладиган ҳам ўзимиз. 

Йил якунигача проф боксда битта жанг ўтказиш ниятим бор. Ҳозирда шунинг ҳаракатидамиз. Машғулотларни тўхтатганим йўқ. Бугундан Ўзбекистон бокс федерациясида жиддий тайёргарликларни бошлаймиз. Рақиб ҳали аниқ бўлмади. Мағлубиятга учрамаган боксчини рақиб сифатида беришларини сўраяпман. Жанг Тошкент ёки Дубайда бўлади. Рақиб аниқ бўлса, ўзим Инстаграм орқали хабар бераман. Январь ойида АҚШга йўл оламиз", - деди Баҳодир Жалолов Olamsport.com сайти мухбири билан суҳбатда.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг