UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0

07 дек 14:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалолов ва Исроил Мадримов талабаларни қутлади

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан магистрлар ўртасида “Соғлом турмуш тарзи - муваффақиятимиз гарови” шиори остида спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил қилинди.

Мазкур мусобақаларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Ўзбек + Беларус қўшма жисмоний тарбия, спорт ва туризм факультетининг магистрлари мини-футбол, волейбол, стол тенниси, армрестлинг, энгил атлетика ва арқон тортиш бўйича ўзаро беллашди.

Тадбирда халқаро тоифадаги спорт усталари, бокс бўйича жаҳон чемпионлари Баҳодир Жалолов ҳамда Исроил Мадримов иштирок этди.

Сўнгги пайтларда ўтказилаётган нуфузли халқаро мусобақаларда ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб келаётган юртимиз фахри бўлган бу спортчилар айни пайтда университетнинг 1-босқич магистратура талабалари ҳисобланади.

Тадбирда Баҳодир Жалолов ҳамда Исроил Мадримов сўзга чиқиб, мусобақа муҳтарам Президентимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуси ижросини таъминлаш ва ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни тарғиб этиш ва оммалаштириш мақсадида ташкил этилганини таъкидлаб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан университет профессор-ўқитувчиларини, талабаларни табриклади.

Мусобақада умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни университетнинг 1-курс магистрлар жамоаси, иккинчи ўринни университетнинг 2-курс магистрлар жамоаси, учинчи ўрини Ўзбек + Беларус қўшма жисмоний тарбия, спорт ва туризм факультетининг магистрлар жамоаси эгаллашди.

Мусобақа якунида иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан медаль ва эсдалик совғалари топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг