04 авг 14:23
Янгиликлар
Бокс/ММА, Токио-2020
Баҳодир Жалоловнинг финал жанги санаси ва вақти қачон?
Бугун ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Олимпия ўйинлари финалига йўл олди.
Унга финалда америкалик Ричард Торрез рақиблик қилади.
Финал жанги Тошкент вақти билан 8 август куни соат 11:15 да ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир ярим финалда британиялик Фрейзер Кларкни, Торрез эса қозоғистонлик Қамшибек Конкабаевни мағлубиятга учратди.
Ушбу боксчилар 2019 йили Екатеринбургда ўтказилган жаҳон чемпионатининг чорак финалида ўзароқ тўқнаш келишган ва унда Баҳодир рақибини чуқур нокаут ҳолатига тушириб қўйганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар