UZ

Сўнгги янгиликлар

18:51Левон Аронян: “Жавоҳир Синдаровга хоҳлаганини қилишига йўл қўйиб беришяпти” 0 18:30Осиё мамлакати ҳукуматнинг аралашуви туфайли ФИФАдан четлатилиши мумкин 0 18:09Нурмагомедов Царукянга: "Биз бу ерда узоқ қоламиз" 0 17:48Биринчи ракеткани мағлуб этган Кудерметова 1/2 финалда 0 17:27Арман Царукян бир ойлик ҳаражатларини очиқлади 0 17:06"Арсенал" Артета бўйича якуний қарор қабул қилди 0 16:45Конор Бен ва Режис Прогрейс тарозига чиқди 0 16:24Валентина Шевченко Жейк Полга кескин жавоб қайтарди 0 16:03Нурмагомедов чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Рақиб маълум! 0 15:42"Реал" "Бавария" футболчиси учун 165 млн евро тўлашга тайёр 0 15:20Дзюдочиларимиз Қозоғистондаги мусобақада 24 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди! 0 14:59Асламжон Ортиқовнинг жанги бекор қилинди 0 14:35Бокс. Осиё чемпионатида якуний рейтинг қандай бўлди? 0 14:05Рюдигер "Реал"нинг Чемпионлар Лигасидаги мағлубиятининг асосий сабабини айтди 0 13:39"Мен буни амалга ошираман". Фьюри телевидение тарихидаги энг катта шоуни ваъда қилди 0

03 июл 10:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалоловнинг вазнидаги панчерлар ўзаро жанг ўтказади

Мағлубият нималигини билмай келаётган АҚШ ва Қозоғистон боксчилари рингда ўзаро тўқнаш келиши ойдинлашди.

Гап Жаред Андерсон (15-0, 14 КО) ҳамда Жан Кособуцкий (19-0, 18 КО) ҳақида кетмоқда. Нокаутчилар ўртасидаги жангнинг 29 август куни АҚШнинг Оклахома штати Талса шаҳрида ўтказилиши айтилмоқда. Бу ҳақда ESPN журналисти Кристина Пончер таниқли промоутер Боб Арумга таянган ҳолда хабар берди. 

"Мен Бобдан эфирдан ташқари суҳбатимда Жареднинг кейинги жанги ҳақида сўрадим. У шундай жавоб берди: "Биринчи галда биз Андерсоннинг фаол бўлиб қолишини истаймиз. Режамизга кўра 29 август куни Талсада унга жанг ташкил қилиб берамиз. Рақиб аввал режа қилинганидек, Жан Кособуцкий бўлади. Унинг рекорди 19-0, 18 нокаут!". Пончернинг айтишича, қозоғистонлик боксчининг АҚШ визаси билан боғлиқ масаласи ижобий ҳал бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, Жаред Андерсон кеча тонг саҳарда Чарльз Мартинни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учратганди. Аслида Жаред кеча Кособуцкий билан жанг ўтказиши керак эди. Аммо Жан АҚШ визасини ўз вақтида ололмагани учун ушбу жанг бекор бўлганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг