UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0

21 дек 12:18
Янгиликлар

Бошқалар

Баҳодирлар ўйини ва тош кўтариш бўйича халқаро турнирда полвонларимиз биринчи бўлишди + ФОТО

Икки кун давомида Қарши шаҳри Баҳодирлар ўйини ва тош кўтариш бўйича икки мусобақа - Ўзбекистон кубоги ҳамда Халқаро очиқ турнирга мезбонлик қилди.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон Баҳодирлар ўйини ва тош кўтариш федерацияси томонидан ташкил этилган Халқаро очиқ турнирда юртимиз спортчиларидан ташқари Туркия, Россия, қўшни Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларидан келган апл полвонлар медаллар учун кураш олиб борди.

Халқаро Очиқ кубок якунига кўра ҳамюртимиз Ҳамза Примов энг яхши натижа билан биринчи ўринни эгаллади. Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси Шуҳрат Алиханов кумуш, қозоғистонлик Алексей Писаревский бронза медалига сазовор бўлди. Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи, Қозоғистон иккинчи, Россия эса учинчи ўринни банд этди. Туркиялик полвонларга тўртинчи ўрин насиб этди.    

Ёшлар ўртасидаги баҳсларда шохсупанинг уччала поғонаси ҳам ўзбекистонлик полвонлар томонидан банд этилди. Нуриддин Эргашев биринчи, Шодилбек Эргашев иккинчи, қорақалпоғистонлик Оғабек Миршарипов учинчи ўринни эгаллади.

Баҳодирлар ўйини бўйича Ўзбекистон кубогида эса Дилмурод Қурбоновга тенг келувчи рақиб топилмади. Таниқли оғир атлетикачимиз Рустам Жангабаев иккинчи, Баҳодир Йўлчиев эса кучли учликка якун ясаб берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг