UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0

10 мар 09:28
Янгиликлар

Бошқалар

Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш бўйича мамлакат чемпионлари аниқланди

Юртимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ишлари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланиб улгурди десак муболаға бўлмайди.

Хабарингиз бор, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерацияси ҳамкорлигида бир неча кун аввал Сирдарё вилоятида Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш бўйича мамлакат чемпионатига старт берилган эди.

Бахт шаҳри мезбонлигида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати баҳсларида республикамизнинг барча ҳудудларидан сараланган 400 нафардан зиёд полвонлар куч синашишди. Ушбу мусобақада ўсмирлар, ёшлар, катталар, фахрийлар ва имконияти чекланган спортчилар ғолиблик учун беллашишди.

Қизғин ва муросасиз кечган чемпионат якунига кўра умумжамоа ҳисобида тош кўтариш баҳсларида 1-ўринни Сирдарё вилояти жамоаси эгаллади, 2-ўрин Андижон вилояти жамоасига насиб этган бўлса, кучли учликни Хоразм вилояти жамоаси якунлаб берди.

Баҳодирлар ўйинлари баҳсларида 1-ўринни Сурхондарё вилояти, 2-ўринни Андижон вилояти жамоаси эгаллаган бўлса, 3-ўрин Фарғона вилояти полвонларига насиб этди.

Ушбу чемпионатни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад жорий йилнинг апрель ойида пойтахтимизда ўтказилиши режалаштирилган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш ва илғор спортчиларни саралаб олишдан иборат. Мусобақа спортчилар ўзларини имкониятларини яна бир бор синовдан ўтказишлари учун катта имконият бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг