UZ

Сўнгги янгиликлар

12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0 09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0 08:34А Серия. "Интер" 4 та гол уриб ҳам ғалаба қозона олмади 0 08:03Гукеш: "Бирор нарсани ҳимоя қилиш учун келганим йўқ!" 0 07:32Жавоҳир Синдаров: "Менда имконият бор!" 0 07:01Диллиан Деонтейга қарши жанг қилишга тайёр. Бу таклиф Жалоловга берилганди 0 19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0

03 мар 12:33
Янгиликлар

Дзюдо

Баҳорнинг учинчи куни қорли Тошкентда Judo Sport Club Cup 2025 халқаро турнири бошланди + ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  Judo Sport Club Cup 2025
Бугун пойтахтимиздаги "Юнусобод" спорт мажмуасида клублар ўртасида кичик ўсмир ёшли дзюдочилар мусобақаси бошланди.

Уч кун давомида юртимиз ёш дзюдочиларидан ташқари, қўшни Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикасидан келган жами 1550 нафар иқтидор эгаси медаллар учун баҳс олиб боради. Ушбу беллашувлар 2011-2013 ҳамда 2014-2016 йилларда туғилган дзюдочилар ўртасида ўтказилмоқда. 

Мазкур мусобақада жами 170 та клуб рўйхатдан ўтган. Қозоғистондан 20, Тожикистондан 4, Қирғиз Республикасидан 2 та клуб пойтахтимизга етиб келган. Қолган барча клублар Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келади. Яккалик баҳсларидан ташқари, клублар ўртасида жамоавий беллашувлар ҳам ташкил этилади. 

Эътиборлиси, Judo Sport Club Cup 2025 мусобақаси OTP Group Tashkent Grand Slam 2025 турнирига мезбонлик қилган "Юнусобод" спорт мажмуаси татамиларида ўтказиляпти.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг