06 ноя 19:05
Янгиликлар
Футбол
"Барселона" Тилемансга қизиқмоқда
"Барселона" раҳбарияти "Лестер" ярим ҳимоячиси Юри Тилемансни харид қилишни режалаштирмоқда.
Ўйинчининг трансферига каталонияликлар мураббийи Хави қизиқиш билдирмоқда, бу ҳақда испан журналисти Хосеп Сольдадо хабар бермоқда.
25 ёшли ўйинчининг "тулкилар" билан шартномаси 2023 йилда якунига етади ва у келаси ёзда текинга кетиши мумкин.
Хавбек жорий мавсум 15 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та ассист қайд этди.
Ҳавола :
Фикрлар