UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

20 янв 07:41
Янгиликлар

Футбол

"Барселона" янги мураббий қўл остида ғалаба билан бошлади

"Барселона" янги бош мураббий - Кике Сетьен қўл остидаги ўзининг дебют ўйинини ўтказди.

Сетьен бошқарувидаги илк баҳсда ўз уйида "Гранада"ни меҳмон қилган каталонияликлар Ла Лига турнир жадвалида 10-ўриндаги рақиб дарвозасини меҳмонлар бир киши кам бўлиб қолгандан кейин ишғол қилишди ва якунда қийин ғалабага эришишди.

Қайд этиш керакки, "Гранада" учрашувнинг 69-дақиқасидан кейин Санчеснинг четлатилиши натижасида учрашувни камчиликда тугатди. Лионель Месси ўйиннинг 76-дақиқасида Видалнинг узатмасини голга айлантириб, янги мураббий Сетьеннинг дебюти муваффақиятли ўтишини таъминлади.

Мазкур ғалабадан сўнг "Барселона"нинг очколари сони 43тага етди ва бу борада кеча "Севилья"ни доғда қолдирган "Реал"ни қувиб етди. Айни пайтда турнир жадвалида бир хил очко тўплаган икки азалий рақиблар орасида тўплар нисбатига кўра "Барселона"етакчиликни қўлга олган.

Ла Лига, 20-тур. Турнир жадвали

Барселона – Гранада 1:0

«Камп Ноу»

Гол: 1:0 – 76 Месси.

Барселона – тер Стеген, Серджи Роберто, Пике, Умтити, Альба, Бускетс, Видаль (Артур, 83), Ракитич (Пуч, 71), Фати (Карлес Перес, 79), Месси, Гризманн.

Гранада – Руй Силва, Фулькье, Херман Санчес, Дуарте, Диас, Вадильо (Пуэртас, 65), Гоналон, Этеки (Мартинес, 72), Азиз (Эррера, 56), Мачис, Фернандес.

Огоҳлантиришлар: Мачис (12), Херман Санчес (59), Фернандес (72).

Четлатиш: Херман Санчес (69).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг