UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0

08 мар 12:38
Янгиликлар

Бошқалар

Бахтда Баҳодирлар ўйини ва тош кўтариш усталари беллашди

Сирдарё вилоятининг Бахт шаҳрида Баҳодирлар ўйини ва тош кўтариш бўйича Ўзбекистон чемпионати бахслари ўтказилди.

4-7 март кунлари ўтказилган мамлакат чемпионатида ўсмирлар, ёшлар, катталар, фахрийлар ҳамда имконияти чекланган спортчилар медаллар учун беллашишди. Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, мамлакатимизнинг деярли барча вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида 400 нафардан зиёд спортчи иштирок этди. 

Беллашувлар даст кўтариш ва узун цикл йўналишарида ўтказилиб, унда иштирокчилар жами 32 та (ўғил болалар 20, қизлар 12) вазн тоифасида баҳсларга киришдилар. Якунда сирдарёлик полвонлардан Сарвар Арслонбоев, Гулинур Қодирқулова, Андижон вилояти вакилларидан Жасур Исоқов, Хомиджон Хомиджонов, Шоҳруҳ Баҳодиржонов, Рухшона Толибжонова, Ёдгорой Нажимова сингари спортчилар ғолиблар қаторидан жой олишди. 

Ўзбекистон Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерацияси раиси Воҳиддин Нажмиддиновнинг айтишича, ушбу мусобақа 27-30 апрель кунлари пойтахтимиз мезбонлик қиладиган Осиё чемпионатига саралаш вазифасини ҳам ўтаб берди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг