31 дек 08:41
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бектемирнинг промоутери Мэйвезерга қарши реваншда иштирок этишга тайёр
Собиқ боксчи, бугунги кунда Golden Boy промоутерлик компанияси раҳбари ҳисобланган Оскар де ла Хойя афсонавий Флойд Мэйвезерга қарши реванш ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.
"Мен доимо энг кучлиларга қарши жанг қилганимдан фахрланиб келганман. Нима учун Канелони мағлуб этган йигит билан жанг қилмаслигим керак?
Нима учун Мэйвезерга қарши реваншда қатнашмаслигим керак? Интриганинг барчаси шу ерда", - деди Оскар де ла Хойя.
Маълумот учун, боксчилар ўртасидаги жанг 2007 йилда ўтказилган ва унда Мэйвезер Оскарни очколар эвазига кўра мағлуб этган.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев Оскар де ла Хойя билан ҳамкорлик қилмоқда.
Ҳавола :
Манба : Boxing Scene
Фикрлар