UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0 10:28Халқаро велоспорт федерацияси президенти Давид Лаппартьян Тошкентга келди 0 09:50Хамзат Чимаев: «Уларнинг барчасини синдирмагунимча кетмайман» 0 09:05Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади 0 08:34Дёрн UFC 338 турнирида чемпионлик камарини ҳимоя қилади 0 08:03Жавоҳир Синдаров: "Баъзи нарсалар устида ишлашим керак" 0 07:32Қозоғистон спортни молиялаштириш қоидаларини ўзгартиряпти: спортчи ва мураббийлар учун нималар ўзгаради? 0 07:01Sofascore. Ўзбекистон U17 терма жамоаси аъзолари кечаги ҳаракатлари учун неча баҳо олди? 0 19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0

09 дек 18:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бекзод Хидиров якунига етган Ўзбекистон кубоги, янги ном ва режалар ҳақида гапирди

Хабар берганимиздек, 2005-2006 йилларда туғилган боксчилар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари ўз якунига етди.

Ўсмирлар терма жамоаси катта мураббийи Бекзод Хидиров Ўзбекистон кубогидаги жанглар ва келгуси режалар ҳақида гапирди.

«Кўрдикки, мусобақа иштирокчилари яхши спорт формасида экан. Бу боксчилар октябрь ойида "Универсал" спорт саройи мезбонлигида ўтган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида ҳам иштирок этишган эди. Кубок баҳслари орқали эса ўз маҳоратларини яна бир бор ошириб олишди.  Ишонаманки, мана шу турнирлар орқали биз саралаб олган ёш чарм қўлқоп усталари келажакда Олимпиада, Жаҳон чемпионлари бўлиб етишади. Кубок баҳсларида -42 кг вазнда иштирок этган Нодир Эргашевни ўзим учун кашф қилдим деб айта оламан. Жуда ҳам иқтидорли спортчи экан. -63 кг вазнда намангалик боксчи ҳам менда яхши таассурот қолдирди. 

Декабрь ойи ўрталарида Шаржа шаҳрида халқаро ўқув-йиғин машғулотини ўтказишни режалаштирганмиз. Бу каби халқаро ўқув-йиғин машғулоти кейинги йил бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати ва халқаро турнирларга тайёргарликда ёш боксчилар учун руҳий томонлама муҳим аҳамият касб этади. Ундан кейинги ўқув-йиғин машғулотларимиз январь ойида Тошкент вилоятидаги "Янгиобод" базасида бўлиб ўтади» - деди Бекзод Хидиров.

Хуршида Абдикулова, Сарвиноз Рахмонқулова суҳбатлашди


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг