UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 21:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0 18:52Леау Роналдуга тегишли бўлган 7-рақам остида қайдномага киритилди 0 17:00Сауль Альварес октябрь ойида WBC чемпионлик камари учун жанг қилади 0 15:48"Яна офисдаман". Илия Топурия машғулотларни қайта бошлаганини маълум қилди 0 15:01Осиё ўйинларининг 12-кунини иккита кумуш медаль билан якунладик 0 13:27Буюк Британия спорт вазири "Манчестер Сити" учун энг ёмон оқибатларни истисно этмаяпти 0 12:39Махачев: "Яхши жангчи бўлиш учун сочни калта олдириш керак" 0 11:11Теренс Кроуфорд боксга қайтиш-қайтмаслиги ҳақидаги саволга қатъий жавоб берди 0 10:00Агар Дана Уайт аралашса, Жошуа Фьюри билан жангдан воз кечиши мумкинлигини айтди 0 08:54Бугун Ўзбекистон МТЖ Сурияга қарши майдонга тушади 0 20:00Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:54Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0

24 ноя 19:23
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли курашни янада ривожлантириш йўлида меморандум имзоланди

Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Миллий спорт туримиз бўлган белбоғли кураш нуфузини янада кўтариш, 2025 йилда Тошкент шаҳрида ўтказиладиган ёшлар Осиё ўйинларида белбоғли кураш бўйича терма жамоани муносиб иштирок этишини таъминлаш, қолаверса, жаҳон ареналарида ёш спортчиларимизнинг юқори натижаларга эришиши ва ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази билан Меморандум имзоланди. 

Икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик меморандумини Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази директори Аброр Мамадалиев ҳамда  Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров имзолашди.

Мазкур ҳамкорлик меморандум учрашувида Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси бош котиби Абдухалил Маликов, РОПСТТМ белбоғли кураш бўйича бош мураббийи Усмон Маҳаматов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳакамлар ҳайъати раиси Тошкентбой Яхшибоевлар ҳам иштирок этишди. 

Учрашув доирасида марказ директори Аброр Мамадалиев федерация вакилларини  марказда ташкил этилган музей экспонатлар билан таништирди. Шунингдек, федерация раҳбарияти марказда бунёд этилган ва барча шарт-шароитлар муҳайё этилган айрим спорт залларини ҳам кўздан кечиришди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг