UZ

Сўнгги янгиликлар

10:12Кевин Холланд UFC`да миллионер жангчи эканлигини рад этди 0 09:44Бугун ўсмирларимиз Испанияга қарши баҳс олиб боради 0 09:18Фьюри Нганну ва Уайлдернинг зарба кучини солиштирди 0 08:53Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси тантанали кутиб олинди ФОТОРЕПОРТАЖ 0 08:26Нурмагомедов Ядонг билан жанг олдидан ҳозирги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 07:57Чемпионлар Лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 07:31Пимблетт, Холлоуэй ва Стивсон "ғалабалари сабаб" жаримага тортилди 0 19:05US Open теннис тарихида рекорд даражадаги соврин жамғармасини эълон қилди 0 18:42Мавлонбек Миркомилов Тошкентдаги Octagon 91 турнирида жанг қилади 0 18:05Моуринью ҳакамларни майдонда Винисиусни ҳимоя қилишга чақирди 0 17:17Мужибилло Турсунов рингга қайтяпти. У Россияда жанг қилади 0 16:30ИНТЕРВЬЮ. Учинчи Олимпиада? Борсам ҳам кумушга рози бўлмайман! — Ҳасанбой Дўсматов 0 15:47Енгил атлетикачиларимиз Марказий Осиё очиқ чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди 0 15:12Жон Жонс UFC’га допинг-тест топширишда давом этяпти 0 14:41"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этиши мумкин 0

11 дек 16:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Bellator 254: Чемпионнинг илк мағлубияти, "Чангалзор қироли"да ғалаба + ФОТО

АҚШнинг Коннектикут штати Анкасвилль шаҳрида аралаш яккакураш жанглар оқшоми ўтказилди.

Мухлислар Bellator 254 турнирига гувоҳ бўлишди. Турнирнинг марказий жанги аёллар ўртасида енгил вазн тоифаси чемпионлиги учун бўлиб ўтди. Унда Илима-Лей Макфарлэйн ҳамда Жулиана Веласкес ўзаро октагонда тўқнаш келишди.

Кутилмаганда амалдаги Bellator чемпиони Илима-Лей Макфарлэйн мағлубиятга учраб, камаридан маҳрум бўлди. Бу унинг фаолиятидаги илк мағлубият эди. Жулиана Веласкес эса ғалабали одимини давом эттирди. У барча жангларида зафар қучган. Беш раунд якунларига кўра ҳакамлар бир овоздан 49-47, 48-47, 48-47 ҳисобларида Веласкеснинг ғалабасини таъминлашди.

Оқшомнинг андеркард жангида собиқ ACB чемпиони Магомед Магомедов промоушендаги дебютини ғалаба билан нишонлади. Доғистонлик спортчи бразилиялик рақиби Матеус Маттосдан 30-26, 30-27, 30-27 ҳисобларида устун келди. Бу ғалабасидан сўнг у ўзини "Bellator чангалзорининг янги қироли" деб эълон қилди.

Бошқа натижаларга тўхталадиган бўлсак, британиялик Линтон Васселл иккинчи раундда Ронни Маркесни техник нокаутга учратди. Шамиль Никаев эса муросасиз кечган баҳсда Кемран Лачиновни 29-28, 29-28, 29-28 ҳисобларида енгди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг