17 июл 09:17
Янгиликлар
Берлин аэропортида ўтказилувчи турнирга қуръа ташланди
Бугун у ерда эркак ва аёл теннисчилар иштирокидаги bett1 Aces турнири старт олади. 19 июль куни ғолиблари аниқланадиган мусобақанинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида австриялик Доминик Тим ва испаниялик Роберто Баутиста-Агут 1/2 финалдан ўз иштирокларини бошлайдиган бўлди.
Бу босқичда дунёнинг учинчи ракеткаси бўлиб турган Тим германиялик теннисчилар - Томми Хаас ёки Ян-Леннард Штруффга қарши кортга чиқади. Баутиста-Агут эса россиялик Карен Хачанов ҳамда италиялик Янник Синнер баҳси ғолиби билан тўқнаш келади.
Украиналик Элина Свитолина ва чехиялик Петра Квитова аёллар ўртасидаги турнирнинг ярим финалидан ўз юришларини бошлайди. Свитолинанинг рақибаси латвиялик Анастасия Севастова ҳамда нидерландиялик Кики Бертенс учрашувидан сўнг аниқланади. Квитова эса германиялик теннис маликалари - Андреа Петкович ёки Александра Вечичга қарши кортга чиқади.
Фикрлар