04 янв 16:18
Янгиликлар
Бетербиев Усикнинг ютуқларини баҳолади
Яримоғир вазн тоифасида WBC ва IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Артур Бетербиев Энтони Жошуа ва Александр Усик ўртасидаги жанг ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.
У оғир вазн тоифасида WBA, WBO ва IBF камарлари соҳиби Александр Усикни Энтони Жошуа билан жанг олдидан танқид қилинганига қарамай, уни ҳурмат қилишини айтиб ўтди.
"Кўпчилик мени ҳасад қилади дейди, лекин мен нега ҳасад қилишим керак? Мен ўз ишим билан шуғулланяпман. Мен ҳеч кимга ёмон муносабатда эмасман. Мен қилаётган иш осон иш эмас. Уларнинг иккиси ҳам бунга эришди — Усик ҳам, Жошуа ҳам. Улар шунга лойиқ бўлгани учун бунга эришганлар. Мен буни ҳурмат қиламан. Менда улар ҳақида ҳеч қандай фикр йўқ".
"Мен Усикка қаршиман? Мен ҳалигача ҳам бу жангни кўрмадим. Усик тарафидаман? Агар мен улардан бирининг тарафида бўлганимда, жангни кузатган бўлардим. Усик билан уч марта жанг қилдим, бу жангни кўриш менга унчалик ҳам қизиқ эмас эди".
Бетербиев украиналик боксчининг ютуқлари ҳақида ҳам гапирди.
"Мен унинг бу ишни қила олганини ҳурмат қиламан. Мен унинг бундай натижаларга эришганини ҳурмат қиламан. Бу жуда зўр", - деди Бетербиев.
Эслатма учун, Усик Жошуани ҳакамларнинг умумий қарорига кўра мағлуб этган эди. Боксчилар ўртасидаги реванш жанги 2022 йилнинг биринчи ярмида ташкиллаштирилиши мумкин.
Аввалроқ Александр Усик ESPN талқинига кўра йилнинг энг яхши боксчилари рўйхатида иккинчи бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Диёр Мавлонов тайёрлади
Фикрлар