25 июн 09:17
Янгиликлар
Теннис

Бир неча кун олдин турмушга чиққан Возняцки Истбурн турнирини ғалаба билан бошлади
Даниялик теннисчи Каролин Возняцки Истбурндаги мусобақанинг илк даврасида бельгиялик Кирстен Флипкенсга қарши кортга чиқди.
1 соат 21 дақиқа давом этган ўйинда Возняцки рақибасини 6:3, 6:4 ҳисобларида мағлуб этди ва иккинчи даврага йўл олди.
Энди у учинчи даврага чиқиш учун германиялик Андреа Петковичга қарши баҳс юритади.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар