UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0

31 окт 14:08
Янгиликлар

Спорт курашлари

Бироздан сўнг Белградда UWW Конгресси бошланади, унда ҳамюртимиз номзоди вице-президентликка қўйилган

Теглар :  UWWКонгресс
Бугун Сербия пойтахти Белград шаҳрида Бирлашган кураш дунёси (UWW)нинг Конгресси ўтказилади.

Хабарингиз бор, 1-7 ноябрь кунлари айнан Белград шаҳрида ёшлар (U 23) ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Конгресс ушбу чемпионат олдидан ташкил этиляпти. Унда бир қатор масалалар муҳокама қилинади, ҳисоботлар тингланади, режалар тасдиқланади. 

Конгресснинг биз учун аҳамиятли томони шундаки, унда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси ўринбосари, профессор Аҳрол Рўзиев номзоди янги олти йиллик (2021-2026) муддатга UWW вице-президентлиги учун илгари сурилган. 

Маълумот учун, Аҳрол Рўзиев 2014 йилдан то шу кунгача UWW вице-президенти лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Айнан 2014 йил Тошкентда ўтган Конгрессда FILA номи UWWга ўзгартирилган эди. Шуниси билан ҳам Тошкент Конгресси тарихий ҳисобланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг