UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

04 апр 07:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бивол Бетербиев билан трилогия нега амалга ошмаслиги мумкинлигини айтди

Теглар :  Дмитрий Бивол
Яримоғир вазнда собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Дмитрий Бивол нима сабабдан Артур Бетербиев билан трилогия амалга ошмаслиги мумкинлигини тушунтирди.

"Аввало, бу жангни ташкил этишга тайёр бўлган ташкилотчи топилмаслиги мумкин. Ўз вақтида Турки Ал аш-Шайх пайдо бўлди, бу жангни хоҳлади ва жамоамизга ҳамда Артурнинг жамоасига шундай таклиф бердики, ундан ҳеч ким воз кеча олмади. Шу тариқа биринчи жанг ўтди. Реванш ҳам худди шундай бўлди — қисқа муддатларга қарамасдан, бу ҳам рад этиш маъносиз бўлган таклиф эди.

Иккинчи жангдан кейин эса Саудия Арабистони томонидан учинчи жангни ташкил этиш истаги бўлмади. Ғарб аудиториясида эса менинг Дэвид Бенавидес билан жангимни ўтказишга жуда катта қизиқиш бор. Бетербиев билан жанг бўйича эса… Туркида хоҳиш бор. Нью-Йоркда бўлганимизда шундай дейишди: “Ҳозир сенга Айферт билан ўтиш жангини ташкил қиламиз, кейин — Бенавидес билан”. Мен эса: “Ахир бизда Бетербиев ҳам бор-ку. Келинглар, шу жангни ҳам ўтказайлик”, дедим. Улар эса: “Ҳа-ҳа, у шу ерда, ҳозир у билан гаплашаман. Сизлар бир шоуда жанг қилиб, кейин реванш ҳам қиласизлар”, дейишди. Лекин… Дарҳол айтаман: Саудия Арабистонидагиларга жангларни “темирни қизиғида босиб” ўтказиш керак", — деди Бивол YouTubeдаги Григорий Дрозд каналига берган интервьюсида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг