UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Холлоуэй Макгрегорни мағлуб этиб, йил охиригача учинчи жангни ўтказмоқчи 0 13:45Макгрегор навбатдаги рақиби ким бўлиши мумкинлигини айтди 0 13:16Килиан Мбаппе ЖЧда навбатдаги рекордини ўрнатди 0 12:40Шакур Стивенсон Zuffa Boxing билан шартнома имзолади 0 12:03"Шанба оқшомида Холлоуэй фаолиятини якунлайди" - Конор Макгрегор 0 11:28Фьюри, Жошуа, Макгрегор, Холлоуэй, Анкалаев, Рамазон Темиров. Июль ойида бокс ва ММА мухлисларини "ёндирадиган" жанглар кутмоқда 0 10:55"Айрим ўйинчилар тайёр эмас эди". Марокаш мураббийи — ЖЧ-2026`даги Франция билан ўйин ҳақида 0 10:27Мураббий Конор нега енгил вазнга қайтмоқчи эмаслигини айтди 0 09:44"Тожик бургути" Рамазон Темиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 09:02Бугун Осиё чемпионатида Дўсматов ва яна етти боксчимиз 1/2 финал чиптаси учун рингга чиқади 0 08:33Мбаппе Франциянинг ЖЧ-2026 1/2 финалига чиққанига муносабат билдирди 0 08:06Дарья Латишева Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи совриндори + ФОТО 0 19:02Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовни танқид қилди 0 18:36Машрабжон Рўзибоевнинг кейинги рақиби UFC собиқ жангчиси бўлади 0 17:502029 йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Мексикада ўтиши мумкин — FMF 0

24 дек 05:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бивол, Уайлдер, Жошуа рингга кўтарилган "Day of Reckoning" бокс оқшоми ўз якунига етди (Барча натижалар)

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида катта профессионал бокс оқшоми ўтказилди.

Мусобақанинг марказий жанги британиялик Энтони Жошуа ҳамда Швеция вакили Отто Валлин ўртасида ташкил этилди.

Co main event эса Деонтей Уайлдер ҳамда Жозеф Паркер ўртасида кечди.

Шунингдек, кард доирасида Дмитрий Бивол, Даниель Дюбуа, Филипп Хргович ҳамда Арсланбек Маҳмудов каби боксчилар ўзларининг навбатдаги жангларини ўтказди.

Ушбу саҳифа орқали мусобақа тафсилотларидан онлайн равишда бохабар бўлиб боришингиз мумкин бўлди.


Энтони Жошуа (27-3-0, Англия) – Отто Валлин (26-2-0, Швеция), (5-раундда КО-ТКО);

Деонтей Уайлдер (43-3-1, АҚШ) – Жозеф Паркер (33-4-0, Янги Зеландия), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан); 

Дмитрий Бивол (22-0-0, Россия) – Линдон Артур (23-2-0, Англия), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан); 

Даниэль Дюбуа (20-2-0, Англия) – Жарелл Миллер (26-1-1, АҚШ), (10-раундда КО-ТКО); 

Арсланбек Махмудов (18-1-0, Россия) – Агит Кабаел (24-0-0, Германия), (4-раундда КО-ТКО);  

Жаи Опетаия (24-0-0, Австралия) - Эллис Зорро (17-1-0, Англия), (1-раундда КО-ТКО); 

Филипп Хргович (17-0-0, Хорватия) – Марк де Мори (41-3-2, Австралия), (1-раундда КО-ТКО); 

Фрэнк Санчес (24-0-0, Куба) – Жуниор Фа (20-3-0, Янги Зеландия), (7-раундда КО-ТКО). 


----------------------------------------------


5:00. Шу тариқа, Ар-Риёддаги "Kingdom Arena" мажмуасида навбатдаги проф бокс оқшоми ўз якунига етди. Бизни кузатишда давом этинг!) 



4:50. Энтони Жошуа ҳамда Отто Валлин жанги муддатидан олдин якунланди. 5-раунддан сўнг Валлин бурчаги жангни давом эттиришни истамади ва Жошуа жангда муддатидан олдин ғалаба қозонди! 


4:20. Энтони Жошуа ва Отто Валлин ўртасидаги марказий жанг старт олмоқда! 



3:55. СЕНСАЦИЯ?! Жозеф Паркер Деонтей Уайлдерни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учратди! Бу Уайлдернинг фаолиятидаги учинчи мағлубиятига айланди. Паркер эса ўз карьерасида 33-ғалабасини тантана қилди.


Навбат Деонтей Уайлдер ҳамда Жозеф Паркер тўқнашувига. Яна бир қизиқарли жанг!



2:21. Дмитрий Бивол ва Линдон Артур ўртасидаги чемпионлик жанги тўлиқ 12 раунд давом этди. Жангда Бивол ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозониб, WBA камарини муваффақиятли ҳимоя қилди ва IBO камарини қўлга киритди.



1:26. Конор Макгрегор ҳам манзилга етиб келди.



1:05. Бугунги бокс оқшомига Роналдудан ташқари, кичик Криш ҳам келибди.



0:53. Даниэль Дюбуа ва Жарелл Миллер ўртасидаги 10 раундлик жанг, сўнгги ўнинчи раунд якунланишига 10 сония қолганида муддатидан олдин якунланди. Дюбуа жанг охирида рақибини техник нокаут орқали мағлуб этишга эришди.


0:36. Таниқли футболчи, "Ал Насср" клуби аъзоси Криштиану Роналду ҳам "Kingdom Arena"га етиб келди.


0:12. Даниэль Дюбуа ҳамда Жарелл Миллер ўртасидаги жанг ниҳоят бошланди! 



0:10. Дмитрий Бивол жангга сўнгги тайёргарликларни олиб бормоқда.


23:35. Дмитрий Бивол ҳамда британиялик таниқли боксчи Дерек Чисора "Kingdom Arena"га етиб келди



23:15. ААААУУУ! Арсланбек Маҳмудов нокаутга учради! Тўртинчи раундда, Агит Кабаел томонидан! Бу россиялик боксчи учун фаолиятидаги илк мағлубият бўлди.



22:37. Кечанинг учинчи жанги ҳам муддатидан олдин якунланмоқда. 1-раунд, нокаут! Биргина кучли зарба Жаи Опетаияга муддатидан олдинги ғалабани келтирди.



Шунингдек, промоутерлар Эдди Хирн ва Фрэнк Уоррен ҳам жангларни мусобақа бошиданоқ аренадан кузатиб бормоқда.


22:30. Бугунги бокс оқшомига дунё миқёсида таниқли спортчилар - Криштуану Роналду, Конор Макгрегор, Энди Руис, Ёбэнк Жуниор ва бошқалар ташриф буюриши кутилмоқда.







22:13. Даҳшат! Филипп Хрговичнинг австралиялик тажрибали Марк де Морига қарши жанги илк раунддаёқ якунланди! Нокаут!



21:54. Асосий карднинг илк жангида кубалик Фрэнк Санчес Жуниор Фани еттинчи раундда техник нокаут орқали муддатидан олдин мағлубиятга учратди ва WBC Continental камарини муваффақиятли ҳимоя қилди.


21:45. Ассалому алайкум қадрли бокс мухлислари! Бугун Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳри навбатдаги йирик бокс оқшомига мезбонлик қилмоқда. Йилнинг сўнгги ва йирик проф бокс кечасида дунё миқёсида оғир вазн тоифасининг энг кўзга кўринган чарм-қўлқоп усталари рингга кўтарилади. Айни дамда асосий карднинг илк жанги давом этмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
24 дек 04:02:23
Fahritdin Tashkenbaev
Эдди Хирн, Сулеймани куриб турибди Баходир Жалолов Паркерини хам , Уайлдерини хам уриб агдаради!!!! Берларинг унга элит жанг!!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг