UZ

Сўнгги янгиликлар

18:51Левон Аронян: “Жавоҳир Синдаровга хоҳлаганини қилишига йўл қўйиб беришяпти” 0 18:30Осиё мамлакати ҳукуматнинг аралашуви туфайли ФИФАдан четлатилиши мумкин 0 18:09Нурмагомедов Царукянга: "Биз бу ерда узоқ қоламиз" 0 17:48Биринчи ракеткани мағлуб этган Кудерметова 1/2 финалда 0 17:27Арман Царукян бир ойлик ҳаражатларини очиқлади 0 17:06"Арсенал" Артета бўйича якуний қарор қабул қилди 0 16:45Конор Бен ва Режис Прогрейс тарозига чиқди 0 16:24Валентина Шевченко Жейк Полга кескин жавоб қайтарди 0 16:03Нурмагомедов чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Рақиб маълум! 0 15:42"Реал" "Бавария" футболчиси учун 165 млн евро тўлашга тайёр 0 15:20Дзюдочиларимиз Қозоғистондаги мусобақада 24 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди! 0 14:59Асламжон Ортиқовнинг жанги бекор қилинди 0 14:35Бокс. Осиё чемпионатида якуний рейтинг қандай бўлди? 0 14:05Рюдигер "Реал"нинг Чемпионлар Лигасидаги мағлубиятининг асосий сабабини айтди 0 13:39"Мен буни амалга ошираман". Фьюри телевидение тарихидаги энг катта шоуни ваъда қилди 0

22 авг 07:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Биволнинг сўнгги рақиби Хильберто Рамирес кейинги жангини кимга қарши ўтказиши эълон қилинди + ПОСТЕР

Ярим оғир вазн тоифасида мексикалик профессионал боксчи Хильберто Рамиреснинг (44-1-0) навбатдаги жанги расман эълон қилинди.

Унга кўра, Зурдо Рамирес фаолиятидаги 46-жангини 7 октябрь куни ўтказадиган бўлди. Лас-Вегасда ўтказиладиган жангда Хильбертога америкалик Жо Смит (28-4-0) рақиблик қилади.

Таъкидлаш жоиз, ҳар икки боксчи бунга қадар ярим оғир вазн тоифасида жанг қилиб келган, аммо бўлажак тўқнашув биринчи оғир вазн тоифасида ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, Хильберто Рамирес ўтган йилнинг ноябрь ойида россиялик WBA чемпиони Дмитрий Бивол билан жанг қилиб, мағлуб бўлган эди. Айнан шу мағлубият Зурдонинг фаолиятидаги илк мағлубияти бўлган эди. Жо Смит эса ўзининг охирги жангида Артур Бетербиевга имкониятни бой берган эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг