UZ

Сўнгги янгиликлар

18:51Левон Аронян: “Жавоҳир Синдаровга хоҳлаганини қилишига йўл қўйиб беришяпти” 0 18:30Осиё мамлакати ҳукуматнинг аралашуви туфайли ФИФАдан четлатилиши мумкин 0 18:09Нурмагомедов Царукянга: "Биз бу ерда узоқ қоламиз" 0 17:48Биринчи ракеткани мағлуб этган Кудерметова 1/2 финалда 0 17:27Арман Царукян бир ойлик ҳаражатларини очиқлади 0 17:06"Арсенал" Артета бўйича якуний қарор қабул қилди 0 16:45Конор Бен ва Режис Прогрейс тарозига чиқди 0 16:24Валентина Шевченко Жейк Полга кескин жавоб қайтарди 0 16:03Нурмагомедов чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Рақиб маълум! 0 15:42"Реал" "Бавария" футболчиси учун 165 млн евро тўлашга тайёр 0 15:20Дзюдочиларимиз Қозоғистондаги мусобақада 24 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди! 0 14:59Асламжон Ортиқовнинг жанги бекор қилинди 0 14:35Бокс. Осиё чемпионатида якуний рейтинг қандай бўлди? 0 14:05Рюдигер "Реал"нинг Чемпионлар Лигасидаги мағлубиятининг асосий сабабини айтди 0 13:39"Мен буни амалга ошираман". Фьюри телевидение тарихидаги энг катта шоуни ваъда қилди 0

07 май 17:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Блогер Жейк Пол Камару Усманнинг мағлубиятини масхара қилди + ФОТО

Таниқли блогер Жейк Пол Камару Усманнинг мағлубиятини масхара қилди.

Жейк ярим ўрта вазнда UFC'нинг амалдаги чемпиони Камару Усман билан бўлажак бокс тўқнашувини тарғиб қилишни давом эттирмоқда.

Бу сафар америкалик фотошопдан фойдаланиб, нигерияликнинг карьерасидаги ягона мағлубиятини эсга олди, Хосе Касерес Усманни профессионал фаолиятидаги иккинчи жангида бўғиш усулида мағлуб этганди.

"Салом, мен Жейк Полман ва сиз Disney каналини томоша қиляпсиз",-деб ёзди блогер Twitter`да.

2016-2017 йилларда Жейк Пол "Disney" телеканалида "Пейж ва Френки" сериалида суратга тушган ва ҳолат унинг блогларини камситувчилар томонидан доим эслаб турилади. Буни Камару Усман ҳам таъкидлаган, у Полни "Disney`дан келган бола" деб атаган.

Эслатиб ўтамиз, 24 апрель куни Камару Усман Хорхе Масвидални иккинчи раундда нокаутга учратиб камарини муваффақиятли ҳимоя қилди. Жейк Пол бундан бир ҳафта олдин Бен Аскрен билан бокс қоидаларига кўра жанг қилди.

Маълумотларга кўра, Усман ва Масвидалнинг реванш жангидан  700 минг пуллик трансляциялар сотилган. Пол ва Аскреннинг бокс учрашувидан эса 1,5 миллион PPV сотилган. Усманнинг менежери Али Абдел-Азизнинг айтишича, Аскреннинг Жейк Полга қарши жангини 4 миллиондан 5 миллионгача пуллик трансляцияларни сотишни таклиф қилган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг