UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0 18:49Болаларга қувонч улашган "Tashkent Open Judo Kids Cup IV" ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:18Махачев: "Баъзиларга "Оғайни, машғулот ўрнига бориб ишла" дегинг келади" 0 17:54Дональд Трамп: "Оқ уй яқинидаги UFC аренаси абадий қолиши мумкин" 0 17:28Шакира ва Burna Boy очилиш маросимида ЖЧ-2026 мадҳиясини ижро этади 0 16:53Жон Жонс ва Даниэль Кормье ўртасида трилогия ўтказилади 0 16:25Аниш Гири Синдаровнинг Бибисара билан муносабати тўғрисида ҳазиломуз пост жойлади 0 15:50Дмитрий Бивол P4P рейтингида Топ-10`га қайтди 0 15:14Бельгия терма жамоаси бош мураббийи: "Биз аутсайдермиз" 0 14:44Тожикистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров билан бир кардда октагонга чиқади 0 14:01Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги илк жангини мағлубиятсиз боксчига қарши ўтказади 0 13:33Камончиларимиз Анталиядаги Жаҳон кубогида иштирок этишади 0 12:54"Манчестер Сити" "Реал"га 90 миллион евро беришга тайёр 0 12:27Makarska Open. Тимофеева икки ғалаба эвазига 1/4 финалга чиқди 0 12:03Ислам Махачев: "Онам ММАдаги фаолиятимни якунлашимни хоҳлаяпти. Ҳаммаси тамом, шекилли" 0

25 фев 17:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бобби Грин: "Махачевнинг жанглари ҳеч кимга қизиқ эмас — бу жуда зерикарли"

Ислам Махачевга рақиблик қилиши кутилаётган Бобби Грин Махачевнинг жанги мухлислар учун амалдаги чемпион жанги даражасида қизиқ эканлигига шубҳа билдирмоқда.

"У менга юқори баҳо бермади, аммо мен сизга унинг яхши рақиб эканлигини айтишим мумкин. Унинг ғалабали серияси шундан далолат беради ва агар биз бунга асосланадиган бўлсак, у шубҳасиз чемпионлик синовидан ўтган. Аммо, агар биз ММАни сотилиши керак бўлган маҳсулот деб оладиган бўлсак, сиз айнан нимани сотаётганингиз жуда муҳим, чунки танлов жамоатчиликка тегишли ва улар томошани танлайдилар.

Ислам яхши жанг қилади, аммо тўғрисини айтсам, унинг жанглари жуда зерикарли. Ҳатто, у рақибларини зерикарли тарзда мағлуб этади. Менинг жангларим эса ўйин-кулгидир. Эҳтимол, у чемпионлик синовидан ўтгандир, аммо зерикарли тарзда. Ҳеч ким буни кўришни хоҳламайди, бу ҳеч кимга қизиқ эмас. Мен унинг жангларида "О, эрта тугади" дея ухлаб қоламан. У ҳар доим жангларини эрта якунлаши мумкин, аммо бу унинг жангларини қизиқарли қилмайди, сабаби у каби спортчилар жангга эмас, ўйинга чиқади", — дея Гриннинг сўзларини келтиради ММА Junkie.

Эслатиб ўтамиз, Махачев-Грин жанги эртага Лас Вегасдаги UFC Fight Night 202 турнири доирасида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг