01 авг 08:31
Янгиликлар
Бокс/ММА, Токио-2020
Бобоусмон Батуровни мағлуб этган британиялик боксчи жангсиз финалга йўл олди
-69 кг вазнли Пэт Маккормак Олимпия ўйинларининг финалига йўл олди.
У ярим финалда ирландиялик Аидан Валшга қарши жанг қилиши лозим эди.
Бироқ, ирландиялик боксчи жароҳат сабаб жангда қатнаша олмайдиган бўлди ва шу тариқа Пэт Маккормак финал йўлланмасини қўлга киритди.
У энди олтин медаль учун Рониэль Иглесиас (Куба) ёки Андрес Замковой (Россия)га қарши рингга кўтарилади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар