18 фев 15:29
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бобур Тагиевнинг кейинги жанги қачон ва қаерда бўлиши ўтиши маълум (ПОСТЕР)
Ўзбекистонлик таниқли аралаш якка кураш устаси Бобур Тагиевнинг навбатдаги жанги тафсилотлари аниқ бўлди.
Ҳамюртимиз 4 апрель куни Грузиянинг Тбилиси шаҳрида ташкил этиладиган ММА бўйича IFC 23 турнирида иштирок этади. Тагиевга ўша куни ким рақиблик қилиши ҳозирча номаълум.
Бобур фаолияти давомида ММА бўйича ҳозиргача 6 та жанг ўтказиб, 5 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар