UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

13 мар 19:48
Янгиликлар

Спорт курашлари

Бобуржон Бердиёров АҚШда Bill Farrell Сlassic 2024 чемпиони бўлди

Эркин курашчимиз Бобуржон Бердиёров Bill Farrell Сlassic 2024 турнирида Нью-Йорк штати чемпиони бўлди.

Бердиёров бундан аввал ҳам АҚШ олий ўқув юртлари ўртасида ўтказилган мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган эди. Bill Farrell Сlassic 2024 турнири нуфузли мусобақа ҳисобланиб, унда дунёнинг кўзга кўринган курашчилари иштирок этиб келмоқда.  

Маълумот учун, Бобуржон Бердиёров 2000 йилда туғилган. Олти ёшидан эркин кураш спорт тури билан шуғулланиб келади. Биринчи мураббийи Ғани Носирович. Ҳозирги Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази (собиқ Република олимпия захиралари коллежи)да таҳсил олган. Мураббийи - Рустам Муталов. Беш йилдирки, АҚШда истиқомат қилиб, у ердаги мусобақаларда иштирок этиб келяпти. Northwest College коллежида ўқиган. Олий ўқув юртлари, шунингдек, бошқа нуфузли мусобақаларда мунтазам иштирок этиб, ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олиб келмоқда.     

Bill Farrell Сlassic 2024 турнирида чемпион бўлиш орқали NCAA чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. У ушбу мусобақаларнинг ёшлар ўртасидаги уч карра чемпиони ҳисобланади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг