UZ

Сўнгги янгиликлар

19:09"Ал Ҳилол" Педру Нету билан шартнома бўйича келишиб олди. "Челси" вингер учун 60 миллион евро сўрамоқда 0 18:34Махачев ва Гэрри сўнгги face to face маросимида бир-бирига нима дегани маълум бўлди 0 17:48Нурсултон Рўзибоев ухлатиб қўйган рус жангчиси UFC билан янги шартнома имзолади 0 17:07Рамазон Темировнинг ACBJJ Лигасидаги дебюти 30 август куни бўлмайди 0 16:36"Барса" Родри учун учинчи таклифни берди — 60 миллион фунтдан ортиқ 0 16:03President's Cup. Финал ўзбекистонлик теннисчиларсиз ўтади. Жуда аламли ва ғалати мағлубиятлар 0 15:30"Барчани хурсанд қиламан". Махачев бўлажак жанги ҳақида сўнгги гапини айтди 0 14:59"Буюкликни ўз кўзингиз билан кўришингиз мумкин". Гэрри барча кутилмаларга қарши бориб, Махачевни мағлуб этишини айтди 0 14:28Расман: Кристиан Ромеро Ла Лига клубига ўтди 0 13:52Узоқ кутилган UFC 330 турнирига етиб келдик! Турнирнинг тўлиқ карди, бошланиш вақтлари билан танишинг 0 13:17Царукян Руффи билан илк кўз уриштириш маросимини ўтказди: "Унинг кўзларида қўрқувни ҳис қилдим" 0 12:51Ёш оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатини 51 та медаль билан якунлашди 0 12:18Мартинелли "Галатасарoй"нинг рекорд даражадаги таклифини рад этди 0 11:49Синдаров қатнашаётган Grand Chess Tour: Sinquefield Cup 2026 турнирида 5-тур ортда қолди 0 11:25Рамазон Темиров октагонга қайси турнирда қайтишини айтди + ФОТО 0

17 май 10:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Богдан Гусков октагонга қачон қайтишини маълум қилди

Ярим оғир вазн тоифаси UFC рейтингида ўнинчи ўринни эгаллаб турган ҳамюртимиз Богдан Гусков навбатдаги жангини қачон ўтказишни режалаштираётганини айтди.

Бу ҳақда у "Матч ТВ" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди ва июль ёки август ойларида октагонга қайтишини очиқлади. 

"Блахович билан жангнинг бекор қилинишига жуда оғриқли муносабатда бўлдим, чунки январь ойидан бери тайёргарлик кўраётгандим, яхши формада эдим, хатолар устида аъло даражада ишладим. Шундай бўлиб қолди... муносиб ўринбосар топилмади, — деди Гусков. — Жамоамнинг фикрича, биз камар учун ҳаракат қилишимиз керак, шунинг учун бизга рейтингда юқорироқ бўлган рақиб керак. Менга эса бундай вариантни таклиф қилишмади, гарчи бу тушунарли бўлса-да - вақт жуда кам эди. Ҳозир бироз дам олдим, энди қайтадан тайёрланаман. Кейинги жангни ё Абу-Дабидаги июлдаги турнирга ёки Белграддаги августдаги турнирга ўтказишни сўрадим. Рақибим ким бўлиши ҳақида тасаввурга эга эмасман. Аммо рейтинги юқорироқ рақиб бўлишини ваъда қилишди. Бу мени қониқтиради".

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида Богдан собиқ UFC чемпиони Ян Блахович билан жангда дуранг натижа қайд этганди. 9 май куни улар реванш жангида тўқнаш келишлари керак эди, бироқ Блахович тиззасидан олган жароҳати туфайли жангни тарк этди.

"Аслида мен бу вазиятни қўйиб юбордим, — деди Гусков Блахович билан жангнинг барбод бўлишига изоҳ берар экан. — Лекин менга таклиф қилишса... у рейтингда юқорироқ туради, шунинг учун бу жанг мен учун қизиқарли бўлади. Агар у билан жанг қил десалар, албатта, рози бўламан", - деди Богдан.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг