UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0 09:33UFC 333 турнирининг тўлиқ карди: Волкановски – Евлоев, Ян – Двалишвили, Темиров – Кавана 0 08:48Хргович Дюбуа билан IBF ва WBO камарларини бирлаштирмоқчи 0

12 сен 08:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс. Бир неча кундан кейин Жамшид жаҳон чемпионига қарши жанг қилади

Теглар :  ЖамшидБокс
16 сентябрь куни Украина пойтахти Киев шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.

Мазкур жанг кечасида ҳамюртимиз 63.5 кг вазн тоифасида фаолият олиб бораётган Жамшид Нажмиддинов WBC йўналишининг собиқ чемпиони мезбонлар вакили Виктор Постольга қарши ринга кўтарилади. Ушбу кунга қадар “Темурланг” промоутерлик клуби шаъфелигида жангларда иштирок этаётган ҳамюртимиз Жамшид Нажмиддинов профессионал боксда 14 маротаба жанг ўтказган ва барчасида зафар қучган, 9 тасида рақибларини нокаутга учратган. Қолаверса,63.5 кг вазн тоифасида AFCA камарининг амалдаги сохиби саналади. “Темурланг” промоутерлик клуби рахбари Хусрав Насруллаев гарчи, рақиб жуда кучли эканлиги ва мезбонлик фактори ҳам борлигига қарамай, ҳамюртимиз жобий натижани қайд эта олишига умид билдирмоқда.  Эслатиб ўтамиз: Жамшид Нажмиддинов  1991 йил 31 мартда Андижон вилояти Пахтаобод туманида таваллуд топган.

Шу ўринда унинг рақиби Виктор Постоль ҳақида ҳам тўхталиб ўтишни лозим топдик. Украиналик боксчи бокс оламида жуда машҳур бўлиб, 2015-2016 йиллар мобайнида WBC йўналишида чемпионлик титулини химоя қилиб келган 2016 йил 23-июлда Тренси Кроуфорд билан бўлган жангда мағлубиятга учраб чемпионлик камаридан махрум бўлган эди. Ушбу мағлубият фаолиятидаги ягонасидир.


Рейтинг:    

Фикрлар

   
13 сен 17:25:15
Ангрен
Омад вакилимизга!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг