UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0

24 май 15:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс ҳамжамияти Усик - Верхувен жанги натижасига муносабат билдирди

Дэнни Гарсия, Шакур Стивенсон, Ариэль Хельвани, Жейк Пол, Тедди Атлас ва бошқа юлдузлар Александр Усикнинг кикбоксчи устидан қозонган баҳсли ғалабаси ҳақида гапирди.

Супероғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони Александр Усик ва кикбоксинг афсонаси Рико Верхувен ўртасидаги жангнинг тўхтатилиши, раунд тугашига саноқли сониялар қолганида (ёки ҳатто гонгдан кейин ҳам) жиддий туюлмаган вазиятда бокс ҳамжамиятида кўплаб қарама-қарши муносабатларга сабаб бўлди. 

Кўп шарҳловчилар Верхувеннинг муваффақиятли жангига ҳам эътибор қаратиб, унинг Усикка фаолиятидаги энг қийин жанглардан бирини тақдим этганини эътироф этишди.


Жейк Пол, блогер, боксчи ва промоутер

"Ҳеч қачон бунақа телбаликни кўрмаганман. Рико деярли барча раундларда ғалаба қозонди. Аммо ҳакам жангни тўхтатиш имкониятини юзага келиши билан уни ўйлаб ҳам ўтирмай тўхтатиб қўя қолди. Бу ҳазилми? Мен Усикнинг энг катта мухлисиман, лекин сен бу жангда ютқаздинг, дўстим. Ҳар бир раундда уни калтаклагани учун Рикони ҳурмат қиламан. Лекин охир-оқибат унга ҳурматсизлик қилишди".


Дэнни Гарсия, собиқ жаҳон чемпиони

"Риконинг ғайриоддий услуби унга узоқ вақт бардош бериш имконини берди, аммо Усикнинг тажрибаси ва жанговар ақл-заковати жанг натижасини олдиндан белгилаб берди".


Шакур Стивенсон, тўртта вазнда жаҳон чемпиони 

"Мўйлов (Усик назарда тутиляпти) керакли пайтда ишга тушди. Рефери аниқ ёрдам берди, лекин Усик уни шундоқ ҳам кечиктирмаслигини ким айта олади — унинг вақти етарли эди... Омадсиз кун, менимча, Усик унчалик яхши формада эмасди!".


Тедди Атлас, мураббий ва шарҳловчи

"Ҳа, ҳакам жангни гонгдан кейин тўхтатиб, жуда ёмон иш қилди. Жуда ёмон ташкил этилган телетрансляция - таймер кўрсатилмади. Жангни тўхтатиш керак эмас эди, чунки Усик барибир уни ўн иккинчи раундда мағлуб этган бўларди".


Райан Гарсия, жаҳон чемпиони

"Шундай қилиб, ҳаммаси тугади. Битта зарба ҳамма нарсани ўзгартириши мумкинлиги бугун исботини топди".


Ариэль Хельвани, журналист ва шарҳловчи

"Такрорни қанчалик кўп кўрсанг, ҳакамнинг қарори шунчалик ёмон туюлаверади. Гонгдан кейин жангнинг тўхтатилгани яхши иш бўлмади".


Андреас Хейл, шарҳловчи

"Хотирамдаги энг ёмон жанг тўхташларидан бири. Усик эҳтимол, барибир муддатидан олдин ғалаба қозонган бўларди, аммо жангни гонгдан бир сония олдин тўхтатиб, Верхувенга сўнгги раундга чиқиш имкониятини бермаслик, ҳакамнинг жуда ёмон қарори бўлди".


Диллон Дэннис, боксчи, собиқ Bellator жангчиси

"Ҳеч қачон бундай сотқинликни кўрмаганман. Боксни бошқа кўрмайман, бу спорт эмас, шармандалик. Рико Верхувен ҳозиргина дунёдаги энг яхши боксчилардан бирини мактабга олиб боргандек бўлди, уни эса тунаб кетишди. Бу жангда Рико ғалаба қозонди".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг