12 янв 17:50
Янгиликлар
Бокс/ММА
Боксчи битта ҳам зарба ўтказмасдан хушидан кетди
Америкалик боксчи Жорж Ринкон бугун навбатдаги ғалабасига эришди.
У Диего Пересга қарши кечган баҳснинг биринчи раундидаёқ рақибини нокаут қилишни уддалади. Аммо жанг якунига етганидан сўнг, Жорж ўзининг бурчагига яқинлашган пайтида хушини йўқотиб, йиқилиб тушган. Бир неча дақиқалардан сўнг боксчи ўзига келган ва рингдан чиқиб кетди.
Маълумот учун, Жорж бугунги баҳсида битта ҳам зарба ўтказиб юбормаган.
Ҳавола :
Манба : allboxing
Фикрлар