UZ

Сўнгги янгиликлар

12:11UFC Fight Night 296 турнирининг асосий жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0 11:40Мадрид мэри ЖЧ-2030 ҳақида: "Агар финал Испанияда ўтмаса, бу ҳақорат бўлади" 0 11:09WBA Мунгия ва Мелиқўзиев ўртасидаги чемпионлик жанги учун янги буйруқ берди 0 10:38UFC жангчиларининг Ган - Хокит жангига муносабати: "UFC`нинг энг яхши оғир вазн жанги!" 0 10:07Уч кундан кейин Шимкентда жанг қиладиган Одилхоннинг рақиби ўзгарди + ПОСТЕР 0 09:36Англия терма жамоаси Испаниянинг рекордига чек қўйди 0 09:05Чирчиқда Ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 08:3419 ёшли Мирра Андреева Якуний WTA турнири чемпиони бўлди 0 08:03Total Chess. Абдусатторов иштирок этган турнирда 1/2 финалчилар аниқланди 0 07:32Миллатлар лигаси. Италияда йирик мағлубият, Зидан шогирдлари зафар қучишди, Испания ниҳоят ютқазди 0 07:01Шара Буллет UFC`да 100 миллионга жангда ютқазишни таклиф қилишгани ва ҳатто рақибни ҳам айтиб ўтди 0 18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0

08 окт 09:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Боладан конфет олиб қўйишдек осон". Хирн Уайт билан можаро ҳақида гапирди

Британиялик машҳур промоутер Эдди Хирн UFC президенти ва Zuffa Boxing асосчиси Дана Уайт билан бўлган зиддият ҳақида ўз фикрларини билдирди.

— Жанг ҳафтасидаги матбуот анжуманларида нима бўлади деб ўйлайсиз? У ҳар доимгидек саҳнанинг марказида бўладими?

— У фақат биз рухсат берсаккина у ерда бўлади. Менинг бундан муаммом йўқ. Аксинча, жанг қанчалик катта шов-шувга айланса, шунчалик яхши. Ҳозир ҳамма шу ҳақда гапиряпти. Қайси мамлакатда бўлишимдан қатъи назар, одамлар: "Эдди Данани ер билан яксон қилди", дейишяпти. Бу жанг учун фойдали.

Ростини айтсам, уни матбуот анжуманига чиқаришдан мамнун бўлардим. Лекин бизга ҳақиқий баҳслашиш имкониятини беришлари керак. Агар кимдир мендан битта савол сўраб қўя қолса, бу қизиқ бўлмайди. Мен билан у бир саҳнада бўлса, томошабинлар ҳақиқий шоу кўришади.


— Уни кўришингиз билан биринчи нима дер эдингиз?

— Мен бундай нарсаларни олдиндан режалаштирмайман. Ўша пайтда хаёлимга нима келса, шуни айтаман. Бокс саноати ҳақида унга бериладиган саволлар жуда кўп. Ростини айтсам, бу худди боланинг қўлидан конфетини олиб қўйишдек осон бўларди.


— Яна болалар ҳақида гапиряпсиз. Аввал "болаларни уриш" дегандингиз, энди эса "конфетини олиш"?

— Йўқ, мен болаларни урмайман. Фақат биттасининг конфетини олиб қўяман, холос. Менимча, бу анча юмшоқроқ ўхшатиш, — деди Хирн Ariel Helwani YouTube каналига берган интервьюсида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг