UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0

11 янв 18:13
Янгиликлар

Теннис

Брисбен (WTA 500). Соболенко чемпионлик титулини ҳимоя қилди

Австралиянинг Брисбен шаҳри мезбонлик қилган теннис WTA 500 тоифасига кирувчи турнир беларуслик Арина Соболенконинг триумфи билан якунига етди.

Дунёнинг биринчи ракеткаси ҳал қилувчи финал учрашувида WTA рейтингида 26-ўринни эгаллаб турган украиналик Марта Костюкни мағлубиятга учратди - 6/4, 6/3. Бу билан у ўтган йилги чемпионлигини мувафақиятли тарзда ҳимоя қилди. Теннисчиларнинг ўзаро бешинчи учрашувида ҳам Арина Мартадан устун келди. 

Етмиш тўққиз дақиқа давом этган финал баҳсида Соболенко 1, Костюк 3 та эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар 3 га 0 кўринишида Костюк, брейклар эса 3 га 1 тафовути билан Соболенко фойдасига ҳал бўлди. 

Шу тариқа, Арина Соболенко фаолиятидаги 22-совринига эга чиқди. Brisbane International турниридаги муваффақиятли иштирок унга 500 рейтинг очкоси ҳамда 214 530 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули келтирди. Вице-чемпион Марта Костюк эса бир ҳафталик меҳнатидан 325 очко ва 134 600 $ ишлаб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг