UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0 19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0

02 янв 11:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Британиялик собиқ чемпион: "Усик - оғир вазннинг энг истеъдодли боксчиси!"

Собиқ жаҳон чемпиони, Бутунжаҳон бокс суперсериясининг (WBSS) дебют мавсуми финалчиси британиялик Жорж Гроувз Александр Усикни мақтади.

2022 йилнинг баҳорида йигитлар реванш жанги ўтказишади. Гроувз эса ўз ватандошига унчалик ишонмайди:

“Назарий жиҳатдан у қандайдир ўзгаришлар киритиб, биринчи жангдагига қараганда кучлироқ ва яхши тайёргарлик кўриши мумкин. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам Усикни мағлуб этиш жуда қийин бўлади. Бундан ташқари, Усикнинг сентябрь ойидаги жангидан яхшироқ ҳаракат қилишига ҳеч нарса халақит бермайди. Александр дивизиондаги энг иқтидорли жангчи. Эътибор беринг, у рақибларидан икки баравар соғлом ва оғирроқ бўлгани учун эмас, балки ажойиб маҳорати туфайли ғалаба қозонади".

Гроувз Жошуани тўлиқ ҳисобдан чиқармайди: 

"Менимча, у дивизион етакчиларидан бири бўлиб қолаверади. У кучли учталикда қолмоқда. Ишонаманки, Энтони Деонтей Уайлдерни ва бошқа барча кучлиларни мағлуб этади. Аммо, савол шундаки, унинг боксга бўлган эски иштиёқи ҳали ҳам сақланиб қолганми? Биласизми, унинг ҳозирги ҳолатида 1-ўринга қайтиши жуда қийин бўлади. Аммо, ҳеч қачон ҳеч қачон дема! Айниқса, оғир вазн тоифасида, ҳақиқатан ҳам ҳамма нарсани битта зарба билан ҳал қилиши мумкин", - деди Жорж Гроувз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг